Иқтисод

Сурхондарёдан ҳар куни Россияга ўрик экспорт қилинмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишПродажа овощей и фруктов
Продажа овощей и фруктов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу йилги мавсум давомида Термиз туманида ўрикнинг ўзидан 270-300 тонна атрофида ҳосил олиш ва уни чет давлатларга экспорт қилиш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида пишиб етилган ўрик ҳосили кунлик териб олиниб, ҳар куни 10 тоннадан ортиқ маҳсулот Россия ва қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудуди – Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидан янги ҳосил ўригининг биринчи партияларини экспорт қилиш бошланди. Хусусан, “СПН Ҳумо агро” корхонаси ҳозирга қадар бир неча ўнлаб тонна эртапишар сархил ўрикларини ташқи бозорларга жўнатган.
Корхонага қарашли майдонда Туркия, Италия ва Греция каби давлатлардан келтирилган “Преция”, “Рубиста”, “Моякот” каби ўрикларнинг 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор навлари экилган.
Ҳозирда 30 гектар майдонда шафтоли, 58 гектарда ўрикнинг ҳосилдор навларини етиштирилмоқда. Бу йилги мавсум давомида ўрикнинг ўзидан 270-300 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.
Корхона директори Нурбек Алиқуловнинг сўзларига кўра, Термиз тумани Ўзбекистоннинг энг жанубида жойлашганлиги ва ўзига хос об-ҳавоси сабаб бошқа ҳудудларга қараганда мева-сабзавотлар эрта пишиб етилади.
Фарғонадан Свердловскка мева-сабзавот экспорти ҳажми оширилади
Шунингдек, ўриклар маҳаллий аҳоли истеъмоли учун республика бўйлаб ички бозорларга чиқарилмоқда.
Маълумот учун, ўтган йили ўрик экспорти ҳажми кескин пасайиб, сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткични қайд этган. Январь-июнь ойларида Сурхондарё вилоятидан хорижий мамлакатларга 8,3 тонна ўрик экспорт қилинган.
Янгиликлар лентаси
0