Иқтисод

Автомобил ишлаб чиқариш кескин ортди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с технологическим процессом на заводе ADM Jizzakh
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с технологическим процессом на заводе ADM Jizzakh - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда автомобиллар статистикаси: экспорт камайган, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошган
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистонда январь-март ойларида 68 905 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Ишлаб чиқариш ошди
Шундан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24451 тага ошган.
Экспорт ҳажми камайди
Шу йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Озарбайжон, Тожикистон, Корея ва Ливанга 58 дона енгил автомобилларни экспорт қилган.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8763 тага камайган.
Импортҳажми ошди
Январь-март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатдан қиймати 189,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 8 508 та енгил автомобил импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошган.
Бундан ташқари, мамлакатга3 ойда 455 та электромобиль импорт қилинган.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.
Янгиликлар лентаси
0