Жамият

Чорсу бозори реконструкцияси Маданий мерос агентлиги назоратида амалга оширилади

© Madaniy meros agentligiРынок Чорсу. Реконструкция
Рынок Чорсу. Реконструкция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кўк гумбазлар остидаги бозорнинг савдо расталари ҳолати санитария талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Бозор замонавий талаблар асосида қайта тикланади.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. “Эски шаҳар” марказидаги Чорсу деҳқон бозори Маданий мерос агентлиги назорати остидаре конструкция қилинади. Қайта тиклаш ишлари давомида еттита гумбазнинг тарихий қийматига зарар етказилмайди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Айни кунларда Чорсу бозорида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Ижтимой тармоқларда қурилиш ишларида бозордаги гумбазлардан бири бузиб ташланиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Агентлик ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида мутахассислар, археолог олимлар ва ОАВ иштирокида қурилиш жараёнини бориб ўрганди.
“Бозорнинг айнан қайси ҳудудлари тарихий аҳамият касб этишини кўриб чиқиш керак. Нафақат бозордаги, балки унинг атрофидаги баъзи бинолар ҳам маданий мерос объекти сифатида кўриб чиқилмоқда”, дейди Илмий эксперт кенгаши аъзоси Зафар Ҳакимов.
Бозордаги 7 та кўк гумбаз маданий мерос объекти сифатида баҳоланади. Ушбу ҳудудни реконструкция қилишга оид эски лойиҳада кичик гумбазларнинг бузилиши назарда тутилган эди. Агентлик ушбу лойиҳани рад этган. Ҳозирда мазкур гумбазларни сақлаб қолган ҳолда таъмирлаш ишларига рухсат берилди.
© Madaniy meros agentligiРынок Чорсу. Реконструкция
Рынок Чорсу. Реконструкция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2022
Рынок Чорсу. Реконструкция
Агентлик янги лойиҳа бўйича архитекторларга ўз таклифларини берган. Ҳозирда қурилишда қонунга ҳилоф ишлар аниқланмаган.
“Биз ушбу гумбазларнинг тарихий аҳамияти сақланиб қолиши лозимлигини қатъий талаб қиламиз”, дейди Илмий эксперт кенгаши аъзоси Муҳаммад Фозилий.
Бозор гумбазларига қўшимча жиҳозлар ўрнатиш, унинг устини қоплаш, нақшларини ўзгартириш, замонавий безак киритиш ишлари учун ҳам агентликдан рухсат олиниши керак.

Чорсу бозори реконструкцияга муҳтожми ?

Савдо маркази милодий XI-XII асрлардан мавжуд. Бугунги кунга келиб унда замонавий талаблар асосида инфраструктура ва қулайлик яратиш зарурияти юзага келган. Айни вақтда гумбазлар остидаги савдо расталари ҳолатисанитария талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Ёритиш, тозалик, ҳаво тозалиги, техник ва ёнғин хавфсизлиги масалаларида муаммолар мавжуд.
Агентлик тарихий обидаларни асрашда бефарқ бўлмаган фуқароларни ҳамкорликка чақирди. Нафақат Чорсу бозоридаги реконструкция ишлари, балки бутун мамлакатдаги маданий мерос объектларига зарар етказилган тақдирда, (71) 200 01 18 рақамига қўнғироқ қилиб, хабар бериш сўралмоқда.
Маълумот учун, Чорсу деҳқон бозори Буюк Ипак йўлидаги муҳим марказ бўлган тўртта савдо кўчалари кесишмасида ташкил этилган. Бозор кўк гумбазлар остида бир нечта савдо бўлимларидан иборат. У ерда озиқ-овқат, уй-рўзғор, гилам, заргарлик буюмлари ва ҳунармандчиликга доир маҳсулотлар сотилади.
Янгиликлар лентаси
0