Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ҳар куни ёнғоқ истеъмол қилинса нима бўлади?

© AFP / PHILIPPE DESMAZESГрецкий орех
Грецкий орех - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ёнғоқ юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди.
Ҳар куни ёнғоқ истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими саломатлигини мустаҳкамлайди ва яллиғланишни камайтиради. Бу ҳақда “ИноСМИ” нашри ёзмоқда.
SMILES тадқиқотларида ўрта ер денгизи номли парҳез ва кайфият ўртасидаги ўзаро алоқалар ўрганилган. Тадқиқотда қатнашган кўнгиллариларнинг кунлик рационига ёнғоқ киритилган. Маълум бўлишича, ёнғоқ тушкунлик билан курашишда ижобий таъсир қилган.
Яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, бир кунда бир-икки ош қошиқ ёнғоқ истеъмол қилиш тушкунликдан қутилишга ёрдам беради. Ёнғоқ қўшиб тайёрланган таомлар саломатлик учун жуда фойдали бўлади. Чунки ёнғоқ таркибида клетчатка, фойдали ёғлар ҳамда оқсил кўп.
Ушбу қуруқ мева яллиғланишларни камайтириради. Таркибида Е витамининг бир суткалик меъёрий миқдори бор. Модда антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, ҳужайраларни оксинданишдан ҳимоя қилади.
Шунингдек, ёнғоқ моно ва ярим тўйинган фойдали ёғларга бой. Бу ёғлар юрак- қон томир касалликларига чалиниш эҳтимолини камайтиради, фойдали “холестерин”ни кўпайтиради. У қонда шакар миқдорини ҳам нормаллаштиради.
Янгиликлар лентаси
0