Ўтган йилда энг кўп фойда ва зарар кўрган корхоналар номи маълум бўлди

© Пресс-служба АГМКПроизводство меди на предприятии АГМК
Производство меди на предприятии АГМК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўтган йили энг кўп зарарни “Ўзтрансгаз” кўрди. “Навоий кон-метаооургия комбинати” эса энг кўп фойда олди.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Энг кўп соф фойда олган ва дивиденд тўлаган корхона бу – “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК бўлди. “Ўзтрансгаз” АЖ эса бу йил ҳам энг кўп зарар кўриб ишлаган корхона Топ-20 талигида биринчи ўрин бўлди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Агентлик ўтган йили энг кўп зарар кўрган ва энг кўп фойда кўрган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, молиявий ҳисобот топширган 1770 та корхонанинг таҳлил натижасига кўра, 20 та корхона энг юқори соф фойда олган. Энг кўп зарар кўрган корхоналар сони ҳам 20 та. Шунингдек, 10 та корхона давлат улуши бўйича энг кўп дивиденд тўлаган (оралиқ дивиденд ва олдинги йиллар қарздорликлари билан бирга).
Энг кўп фойда кўрган давлат улушига эга бўлган корхоналар:
1.
НКМК - 10 639,8 млрд сўм;
2.
ОКМК - 5 359,8 млрд сўм;
3.
“Ўзбекнефтегаз” - 3 348,8 млрд сўм;
4.
“Ўзбекистон металлургия комбинати”АЖ- 1 471,5 млрд сўм;
5.
“Навоийазот” АЖ -779,8 млрд сўм;
6.
“Ўзбектелеком” АЖ -473,9 млрд сўм;
7.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ -400,3 млрд сўм;
8.
“Фарғонаазот” -348,8 млрд сўм;
9.
“Агрокластер” МЧЖ -194,8 млрд сўм;
10.
“Товар ҳом ашё биржаси” АЖ-140,1 млрд сўм.
Энг кўп зарар кўрган корхона:
1.
“Ўзтрансгаз” АЖ -2515,8 млрд сўм;
2.
Миллий электр тармоқлари - 2105,2 млрд сўм;
3.
“Тошиссиқсувққувати” ДУК - 534,3 млрд сўм;
4.
“Янги Ангрен ИЭС” АЖ - 304 млрд сўм;
5.
Тошшаҳартрансхизмат - 127,6 млрд сўм;
6.
“Ангрен ИЭС” АЖ - 87,6 млрд сўм;
7.
Ангрен иссиқлик энергияси корхонаси ДУК -68,3 млрд сўм;
8.
“Тошкент иссиқлик маркази” ДУК -53,6 млрд сўм;
9.
Ўзавтотранс сервис МЧЖ - 51,5 млрд сўм;
10.
ФК Бундёкор МЧЖ - 37 млрд сўм;
11.
“Пахтакор футбол клуби” МЧЖ - 30,3 млрд сўм.
Хабарда айтилишича, ҳозирдадавлат иштирокидаги корхоналар сони 2 117 тани ташкил этмоқда. Шундан 347 таси бўлиб тўлаш шарти билан сотилган. Булар фаолиятсиз ёки тугатиш жараёни олиб борилаётган корхоналар ҳисобланади. Ушбу корхоналарда давлат номидан акциядор функцияси 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0