Ўзбекистон ва бошқа давлатлар элчилари афсонавий разведкачи қабрига гул қўйишди - видео

© Министерство обороны Российской Федерации Vadim SavitskyМогила Рихарда Зорге на кладбище Тама в Токио
Могила Рихарда Зорге на кладбище Тама в Токио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2022
Oбуна бўлиш
Совет разведкаси ходими хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Ўзбекистон, Россия ва бошқа бир қатор давлатларнинг элчилари ташриф буюришди.
ТОШКEНТ, 6 май – Sputnik. Россия, Беларус, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжон элчилари совет разведкасининг афсонавий ходими Рихард Зоргенинг Токиодаги қабрига гул қўйишди. РИА Новости хабарига асосан.
Афсонавий разведкачи, 1941 йилда Германиянинг Совет Иттифоқига яқинлашиб келаётган ҳужуми ҳақида махфий маълумотлар Москвага хабар қилган. У уруш 1941 йилнинг июнь ойида бошланишига ишончи комил эди.
Зорге ўша йилнинг октябрь ойида қўлга олиниб, 1944 йил 7 ноябрда қатл этилган. СССРда деярли йигирма йил давомида Рихард Зорге совет агенти сифатида тан олинмаган. Унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони фақат 1964 йилда берилган.
Янгиликлар лентаси
0