Маданият

Ўзбекистонлик олимлар ширинлатгич ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини яратди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишСахарный песок
Сахарный песок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Олимлар “Sweetlife – I” ва “Sweetlife – II” номли озиқ-овқат ҳамда фармацевтика учун табиий ширинлатгичлар ишлаб чиқариш технологияси яратди
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар ширинлик кўрсатгичи шакардан 200 бавар кўпроқ бўлган ширинлатгич ишлаб чиқариш технологиясини яратишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар бермоқда.
Ўсимлик моддалари кимёси институти Тажриба ишлаб чиқариш корхонаси базасида “Sweetlife – I” ва “Sweetlife – II” номли озиқ-овқат ҳамда фармацевтика учун фойдаланиш мумкин бўлган табиий ширинлатгичлар ишлаб чиқариш технологияси яратилди.
“Стевия ўсимлигидан олинадиган Sweetlife I ширинлатгичининг ширинлик кўрсаткичи шакарга нисбатан 200 баробар юқори, Sweetlife II - 250-300 баробар.
Бугунги кунда ушбу маҳсулотларнинг саноат услубида ишлаб чиқариш технологияси ҳамда саноат қурилмаси яратилди ва маҳсулотларнинг илк намуналари ишлаб чиқарилди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, ҳозирги пайтда таркибида шакар ҳисобланмаган, аммо ширин моддалар сақловчи 15 дан ортиқ ўсимлик турлари маълум. Ўсимлик турларидан олинган стевиозид структурали гликозидларга озиқ-овқатда ширинлаштирувчи восита сифатида истеъмол қилишга рухсат берилган.
Ўзбекистонда стевияни ўстириш ҳамда чуқур қайта ишлаш жараёнлари тўлиқ ўрганиб чиқилган. Республикада парваришланган ўсимликдаги стевиозид моддаси дунёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилганига қараганда анча юқори - 19,7 %ни ташкил қилади.
Сурхондарё ва Тошкент вилояларнинг барча туманларида стевия ўсимлигини маданийлаштириш ва етиштириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, стевия ўсимлиги дамламасидан олинадиган стевиозид моддаси шакардан 150 баробар ширин. Унинг ширинлик даражаси юқори бўлса-да, ўта шифобахш ҳисобланади. Фармацевтикада гиёҳларга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан тайёр ҳолда стевия қадоқланган қутида чиқарилади. Уни уйда хона гуллари сифатида ўстирса ҳам бўлади.
Янгиликлар лентаси
0