Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қандли диабетнинг қандай белгилари оёқда пайдо бўлиши мумкин?

© Depositphotos / ImagepointfrДевушка с глюкометром измеряет сахар в крови
Девушка с глюкометром измеряет сахар в крови - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Инсон тўпиғидаги учта ўзгариш қандли диабет касаллигининг дастлабки аломати бўлиши мумкин.
“Диабетдан азият чекаётганларнинг кўпчилиги ўз касаллиги ҳақида тўғри ташхисни билмайди” дейилади ИноСМИ нашри келтирган хабарда
Халқаро Қандли диабет федерациясининг хабарига кўра, дунёда тахминан 463 миллион одам диабет касаллигига чалинган. Бироқ, уларнинг ярмидан кўпи бундан хабардор эмас.
Таъкидлашинича, диабет белгиларини оёқдаги ўзгаришлардан сезиш имконияти бор. Касалликка чалинган кўп одамларни моддалар алмашинуви секинлашиши сабаб қичима безовта қилиши мумкин. Шунингдек, нерв тўқималари шикастланиши ва бундан оёқлар увушиши ва ачишишлар келиб чиқиши мумкин.
Жумладан, теридаги яралар, унинг қуруқлиги ва некроз ҳам диабет белгиси бўлиши эҳтимоли бор.
Уч маҳсулот диабетга қарши ёрдам бериши мумкин. Ушбу озиқ-овқатлар қонда глюкоза миқдорини кўпайтиради. Биринчи навбатда кўпроқ гуручдан тайёрланган бўтқа истеъмол қилиш лозим. Унда кўп крахмал бўлиб, у организмда парчаланиб, глюкозага айланади.
Бундан ташқари, тез-тез тарвуз истеъмол қилиш ҳам тавсия этилади. Чунки унда гликемик кўрсаткич юқори. Қартошка пюресини ҳам унутмаслик лозим. Унда ҳам гуруч каби крахмал кўп.
Янгиликлар лентаси
0