Видео

Россияга келаётган мигрантлар оқими тўхтамайди – мутахассис билан интервью

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россияга мигрантлар оқими тўхтамаяпти, 2022 йилда хорижликлар Россияда ишлаш учун икки баробар кўп патент олган - Полетаев.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Россияга келаётган мигрантлар оқими тўхтамаяпти, хорижликлар томонидан олинган патентлар сони икки баравар кўпайди, деди Дмитрий Полетаев Sputnik мухбирига.
Нима учун Марказий Осиёдан ишчилар Россияга келишда давом этмоқда? Хорижий муҳожирлар бу ерда иш қидираётганини тасдиқлайдиган далиллар борми? Россияда пул топмоқчи бўлганлар учун қандай иш ўринлари яратилиши режалаштирилган?
Мазкур саволларга миграция бўйича мутахассис, иқтисод фанлари номзоди, Россия Фанлар академиясининг Иқтисодий прогнозлаш институти етакчи илмий ходими Дмитрий Полетаев жавоб берди.
Экспертнинг қайд этишича, мигрантлар кириб келаётган Евроосиё маконининг меҳнат бозорлари анчадан бери шаклланган. Чет эл фуқаролари Россияда ишлашга устунлик бериб, мамлакатни танлаш векторини ўзгартирмайди.
“Россияга мигрантлар оқими тўхтамаяпти. Жорий йилда хорижликлар ушбу мамлакатда ишлаш учун 2 баробар кўп патент олган. 2021 йилнинг биринчи чорагида 229 минг нафар, 2022 йилнинг худди шу даврида эса 517 нафар меҳнат шартномаси рўйхатга олинган. Амалдаги патент олганлар сони ҳам икки баравар кўпайиб, 2,1 млнга етган”, - деди Дмитрий Полетаев.
Россияда ишлаб, пул топмоқчи бўлганлар учун қандай иш ўринлари яратилиши мумкин? Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбиринг эксперт билан суҳбатини кузатиб, билиб олишингиз мумкин.Интервьюнинг тўлиқ версияси бу ерда томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Владимир Путин янги қонунни имзолаган эди. Қонун Ўзбекистон фуқароларига мамлакатда 15 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан қолиш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0