Берлинда россиялик журналистларга қарши уюштирилган эҳтимолий терактнинг олди олинди

© Sputnik / Игорь ЗарембоЗдание посольства Российской Федерации в Берлине
Здание посольства Российской Федерации в Берлине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ: Германия ҳукумати ушбу жиноятни ҳар томонлама чуқур текширишга мажбурдир.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Кеча, 6 май куни, Берлинда Россияга тегишли турар-жой мажмуасида яшовчи россиялик журналистлар ва уларнинг оила аъзоларига қарши террорчилик ҳаракатини амалга оширишга бўлган эҳтимолий уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Россиянинг Германиядаги элчихонаси хабар берди.
Хабарга кўра, бинонинг деразаларидан бири шиша билан синдирилган. Кейин уйда суюқлик билан тўлдирилган катта идиш, пластик шиша ва симлар ёпиштирилган газ баллонидан иборат шубҳали нарса топилган.
Воқеа жойига етиб келган Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу ашё қўлбола портловчи қурилма бўлган.
Портлаш хавфи бўлгани сабабли қурилма жойида зарарсизлантирилган. Операция натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Берлин полицияси воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.
Россиялик журналистлар ва уларнинг оила аъзоларига хавфсиз жойга кўчиб ўтиш имконияти берилди. Воқеа факти юзасидан элчихона Германия Ташқи ишлар вазирлигига жиноятчиларни аниқлаш талаби билан нота юборди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Германия ва бошқа Европа Иттифоқи ҳамда НАТО давлатларидан россиялик журналистлар ва уларнинг оила аъзоларини ўз ҳудудида ҳимоя қилиш учун зудлик билан чоралар кўришни талаб қилмоқда.
“Биз буни Ғарбда Россия оммавий ахборот воситалари ва уларнинг ходимларига нисбатан бошланган таъқибларнинг бевосита натижаси деб биламиз. Россия оммавий ахборот воситаларини Европа Иттифоқида эфирдан олиб ташлаш ҳақидаги сиёсийлаштирилган қарор уларнинг жисмоний қўрқитиши ва шу жумладан, йўқ қилинишига олиб келди. Германия ҳукумати ушбу жиноятни ҳар томонлама чуқур текширишга мажбурдир”, - дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Таъкидланишича, демократиянинг асосий тамойиллари – сўз эркинлиги ва журналистлар хавфсизлигига қаратилган бу қўпол ҳужумга холис баҳо БМТ, ЮНЕСКО ва ЙХҲТнинг журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган тузилмалари томонидан берилиши керак.
Янгиликлар лентаси
0