Беш метрдан узоққа сакраган ўзбек спортчиси Осиё рекордини янгилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков Соревнования по прыжкам в длину, архивное фото
 Соревнования по прыжкам в длину, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Oбуна бўлиш
Пара енгил атлетика: “Italian Open 2022”да 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали қўлга киритилди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Италияда пара енгил атлетика бўйича “Italian Open 2022” халқаро Гран-При турнири бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг биринчи ва иккинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли бошланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Биринчи кун
Мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларининг Т36 классида Иззат Турғунов 5 метру 61 сантиметр масофага сакради. У Осиё рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.
Худди шу классда Жамолиддин Акобиров 4 метру 26 сантиметр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
Бундан ташқари, аёллар ўртасида клаб улоқтириш бўйича Ф32 классида Маҳлиё Акрамова 17 метру 69 сантиметр натижа қайд этди ва олтин медал эгасига айланди.
Иккинчи кун
Эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов олтин медални қўлга киритди.
Худди шу масофага Т36 классида югуришда иштирок этган Иззат Турғунов ҳам олтин медалга сазовор бўлди.
Бундан ташқари, аёлллар ўртасида Т11 классида 100 метр масофага югуришда Асила Мирзаёрова 3-натижани қайд этди ва бронза медалини қўлга киритди.
Айни дамда делегация ҳисобида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0