“Чиройли” авторақам 669 миллион сўмга сотилди

© ГТК УзбекистанаПоддельные автономера
Поддельные автономера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Oбуна бўлиш
Онлайн аукционда 50 777 ZZZ автомобиль рақами 669,6 млн сўмга сотилди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами — 50 777 ZZZ ким ошди савдосида 669 600 000 сўмга сотилди.
Рақам авторақамлар онлайн аукционида жорий йилнинг 29 апрель куни савдога қўйилган. Унинг бошланғич нархи 135 миллион сўм бўлган.
© Фото: avtoraqam.uzex.uzОнлайн аукционда 50 777 ZZZ автомобиль рақами 669,6 млн сўмга сотилди
Онлайн аукционда 50 777 ZZZ автомобиль рақами 669,6 млн сўмга сотилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Онлайн аукционда 50 777 ZZZ автомобиль рақами 669,6 млн сўмга сотилди
Кўриниб турибдики, мазкур рақам бошланғич нархидан бир неча баробар қимматга сотилган. 50 777 ZZZ рақамини наманганлик фуқаро харид қилган.
Маълумот учун, ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкентда электрон аукционда 01 О 001 OQ автомобиль рақами 498 миллион 150 минг сўмга сотилган эди.
2021 йилнинг олти ойида ўзбекистонликлар чиройли рақамлар учун 139 миллиард сўм сарфлаган.
Янгиликлар лентаси
0