Дунёда

ЛХР ва ДХРнинг Россиядаги элчилари тайинланди

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишЗдание МИД РФ
Здание МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ДХР раҳбари Ольга Макеевани, ЛХР раҳбари эса Родион Мирошникни Россиядаги элчиси этиб тайинлади.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Донецк халқ республикаси ҳамда Луганск халқ республикаси Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиларини тайинлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Хабарга кўра, ДХР раҳбари Денис Пушилин Республика Халқ кенгаши раиси ўринбосари Ольга Макеевани Россиядаги элчи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.
“Ольга Александровна Макеева Донецк Халқ Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинлансин”, - дейилган ҳужжатда.
Ўз навбатида, Родион Мирошник ЛХРнинг Россиядаги элчиси этиб тайинланган. У Луганскда туғилган ҳамда журналист бўлиб ишлаган.
“6 май куни янги тайинланган элчилар департамент бошлиғи ўринбосари Андрей Руденкога ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди”, - деб хабар берди Россия ТИВ.
Ольга Макеева
© Sputnik / Игорь МасловОльга Макеева
Ольга Макеева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Ольга Макеева
Ольга Макеева Донецкда туғилган. У сиёсий фаолиятидан олдин тижорат компанияларида, шунингдек, давлатга қарашли “Донбассаэро” авиакомпаниясида (2013 йилда банкрот деб эълон қилинган ва тугатилган) юридик хизматлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. ДХР ташкил этилгандан сўнг у депутат, конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитасининг раиси ҳамда маҳаллий парламент спикери сифатида ишлаган.
Родион Мирошник
© Sputnik / Нина ЗотинаРодион Мирошник
Родион Мирошник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Родион Мирошник
Родион Мирошник Луганскда туғилган ҳамда журналист бўлиб ишлаган. Кейинчалик “Ҳудудлар партияси”дан маҳаллий вилоят кенгашига депутат бўлди. ЛХР ташкил этилгандан сўнг, у тинч йўл билан келишув бўйича алоқа гуруҳида республиканинг расмий вакили, шунингдек, ЛХР раҳбари Леонид Пасечникнинг жамоат алоқалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Аввалроқ, бир ёки икки ой ичида Москвада Луганск ва Донецк халқ республикаларининг элчихоналари очилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни Россия Луганск ва Донецк халқ республикалари мустақиллигини тан олгандан сўнг дарҳол улар билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
Бир кун олдин Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолади. Бундан ташқари, ҳар икки республика билан дўстлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида шартномалар имзоланди.
Фармон олдидан давлат раҳбарининг россияликларга катта, дастурий телемурожаати бўлиб ўтди, унда Путин ўз қарорини батафсил тушунтириб берди ва Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан вазиятни муҳокама қилди.
“Қон тўкиш, зўравонлик, қонунбузарлик йўлига ўтганлар Донбасснинг ҳарбий қарордан ташқари бошқа ҳеч қандай қарорини тан олишмади ва тан олишмайди. Шу муносабат билан мен узоқ вақтдан бери кечиктирилган қарорниқабул қилишни зарур деб ҳисоблайман — зудлик билан ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олинг”, деди ўша пайтда президент.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлади. Владимир Путин ушбу операция мақсади “ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш” деб атаган. Операция мақсади —“Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтирилди.
Янгиликлар лентаси
0