Осиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди

© AFP 2023 / Arief BagusЦеремония закрытия Азиатских игр 2018 в Индонезии
Церемония закрытия Азиатских игр 2018 в Индонезии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Oбуна бўлиш
“Ханчжоу-2022” Осиё ва Параосиё ўйинлари муддати кечиктирилди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган XIX Осиё ва IV Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Осиё олимпия қўмитаси маълум қилди.
Осиё ўйинларининг қолдирилишига сабаб қилиб, Хитойда пандемия билан боғлиқ вазият жиддийлашгани кўрсатилмоқда.
Осиё ва Параосиё ўйинларининг янги саналари кейинроқ эълон қилинади.
2022 йилги Осиё ўйинлари 10 сентябрдан 25 сентябргача бўлиб ўтиши керак эди. Параосиё ўйинлари эса 9—15 октябрь кунларига белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Осиё ва Параосиё ўйинларида медалга эга чиққан ўзбекистонлик спортчилар 2 минг доллардан 5 минг долларгача пул мукофоти билан тақдирланади.
Янгиликлар лентаси
0