Ўзбекистон ва Италия футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади – таркиблар

CC0 / Unsplash / Emilio Garcia / Футбольный мяч
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ва Италия футболи афсоналари ўртоқлик учрашуви ўтказишади.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тошкентда 2022 йилнинг 18 май куни Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб мухлислар учун совға тайёрланмоқда. Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган футбол афсоналари миллий терма жамоа билан хайрлашув учрашувини ўтказади. Шу муносабат билан Ўзбекистонга Италия футболи афсоналаридан иборат жамоа ташриф буюради.
6 май куни ЎФАда ўтказилган матбуот анжуманида мазкур ўйин доирасида майдонга тушадиган Ўзбекистон ва Италия афсоналари рўйхати маълум қилинди.

Ўзбекистон

Павел Бугало, Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Акмал Шорахмедов, Асқар Жадигеров, Ислом Иномов, Асрор Алиқулов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаров, Жасур Ҳасанов, Элдор Магдеев, Александр Гейнрих, Бекзод Маматқулов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Носир Отақўзиев, Анвар Солиев, Неъматилло Қутибоев.

Италия

Кристиан Аббиати, Лука Антонини, Дарио Шимич, Кристиан Заккардо, Кристиан Зенони, Сезария Эдуардо, Насименто Сантос Алдаир, Кандела Винсент, Луижи Ди Бяджо, Анжело Карбоне, Марек Янкуловский, Сержио Клаудио Дос Сантос, Людовик Жюли, Робсон Толедо Мачадо, Алберто Джилардино, Даниэле Массаро, Винченцо Яквинта.
Ўйин "Пахтакор" стадионида соат 19:00 да бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0