Иқтисод

Йил бошидан буён истеъмолчиларга 72,3 млрд сўм кешбэк тўланди

© Фото: ГНК УзбекистанаКешбэк за покупки
Кешбэк за покупки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Январь-март ойлари учун истеъмолчиларга яна 4,2 млрд сўм кешбэк тўлаб берилган.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистонда истеъмолчиларга йил бошидан буён қайтарилган кэшбэк миқдори 72,3 млрд сўмга етди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
“29 апрелдан 6 майга қадар ўтказилган ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, январь–март ойлари учун истеъмолчиларга яна 4,2 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди”, - дейилган хабарда.
Натижада йил бошидан буён истеъмолчиларга тўланган сумма 72,3 млрд сўмга етган.
Февраль ойида фуқароларга қанча кешбэк тўлаб берилгани айтилди
2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харид қилиб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.
Бунинг учун истеъмолчилар харид чекининг QR-кодини "Солиқ" мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказишлари лозим.
Янгиликлар лентаси
0