Жамият

Фарғонада жаҳонда учрамайдиган янги гекконларнинг тури аниқланди

© Фото: Ўзбекистон Фанлар академиясиФарғонада янги гекконларнинг тури аниқланди
Фарғонада янги гекконларнинг тури аниқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аниқланган геккон аллақачон тўлиқ шифрланган ва ҳатто филогенетик дарахтга айлантирилган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбек олимлари Фарғона водийсида бошқа давлатларда учрамаган гекконларнинг янги турини аниқлади. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
Янги турдаги геккон аллақачон тўлиқ шифрланган ва ҳатто филогенетик дарахтга айлантирилган. Бу эса унинг жаҳон фани учун мутлақо янги тур эканлигини кўрсатади.
Камёб ва эндемик судралиб юрувчиларнинг терисидан олинган намуналар устида олиб борилган генетик тадқиқот натижалари у дунё фаунаси учун илк маротаба Alsophylax sp. gekkoni эканини кўрсатган.
“Ажабланарлиси шундаки, Фарғона водийсида кўплаб зоологик тадқиқотлар ўтказилганига қарамай, бу тур эндигина кашф этилди. Бу, эҳтимол, ушбу турнинг махсус биологияси ва экологияси билан боғлиқ”, - дейилади хабарда.
Ушбу тур Alsophylax уруғининг бошқа турлари сингари кичик ўлчамга эга. Вояга етганларининг катталиги боши билан ўртача 3 - 3,5 сантиметрни ташкил қилади. Улар тунда фаол бўлишади ва хавф туғилганда тупроқнинг ёриқлари ва нотекис жойларига яширинади. Шунингдек, бу тур акустик сигналлар ёрдамида мулоқот қилади.
Айни пайтда намуналар олинган барча ҳайвонларнинг ДНКси ажратилган ва ДНК секвенцияси якунланиши кутилмоқда.
Янги турга генетик жиҳатдан энг яқин турлар мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида яшовчи чийилдоқ гекконча (Alsophylax pipiens) ва силлиқ гекконча (Alsophylax laevis) ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0