Иқтисод

Ўзбекистон цементни қайси мамлакатлардан импорт қилмоқда

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишЛиния по производству цемента
Линия по производству цемента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон 3 ойда 425 минг тонна цемент импорт қилган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга қиймати 16,7 млн долларга тенг бўлган 425,3 минг тонна цемент импорт қилинган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 342 минг тоннага камайган.
Уч ойда Ўзбекистон цемент харид қилган асосий давлатлар:
Тожикистон – 188,4 минг тонна;
Қирғизистон – 121,4 минг тонна;
Қозоғистон – 111,8 минг тонна;
Эрон – 1,9 минг тонна;
Туркманистон – 1,5 минг тонна;
Россия – 206 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда келаётган йиллардан асфальт ўрнига цемент бетон йўллар қуришга ўтилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0