Тамарахоним туфайли Иккинчи жаҳон уруши пайтида қандай қилиб танк ясашган

© SputnikТамары Ханум - известная советская певица и танцовщица.
Тамары Ханум - известная советская певица и танцовщица. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2022
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Хотира ва қадрлаш куни арафасида Sputnik қўшиқчи ва раққоса Тамарахонимнинг нодир хотираларини чоп қилади – фронтдаги чиқишлари Совет армияси қурол-яроғларини кучайтиришга қўшган ҳиссаси ҳақида.
Тамарахоним эсини таниганидан бошлаб хотираларини дафтар, кундалик, қоғоз салфетка ва газеталарга ёзиб борган. Тамара Артёмовна бу ёруғ оламни тарк этгач, улар “Ҳаётим. Ўзим ва Ўзбекистон санъатининг буюк арбоблари ҳақидаги хотиралар” китобининг асоси бўлишди. Нодир нашрнинг муаллиф тузувчиси – ўзбек хореографияси тадқиқотчиси Любовь Авдеева.
Китоб тўққиз бобдан иборат ва уларнинг ҳар бири афсонавий артист ҳаётининг турли, бироқ ўта муҳим даврларини ҳикоя қилиб беради – ёшлиги, ўсмирлик даври, концертлари ва у яратган ўзининг жанри ҳақида. Лекин Тамарахоним ҳаётида Улуғ Ватан уруши ўзгача из қолдирган. Бу даврга китобнинг алоҳида қисми бағишланган.

Берлингача етиб борган танк

Кўпчилик Тамарахоним ўзининг чиқишлари билан фронтга сезиларли даражада моддий ёрдам берганини билмайди. Биринчи катта ҳисса у 1941 йил баҳорида олган Сталин мукофоти бўлган. Уч ой ўтиб эса Улуғ Ватан уруши бошланди, Тамарахоним эса ўйлаб ўтирмай мукофотни СССР мудофаа фондига ўтказди.
Любовь Авдееванинг ёзишича, артист ва унинг ансамбли ўша фондга кейин концертлардан тушган барча пулларни ўтказишган. Бу пулларга, жумладан, №77 танки ва самолёт ясашга муваффақ бўлинган.
Тамарахоним уй музейи катта илмий ходими Шоиста Алиеванинг сўзларига кўра, бир неча йилдан сўнг ўша танк Берлингача етиб борган. Бугун ўша жанговар машинанинг макетини музейда кўриш мумкин.
© SputnikМакет танка №77, построенного на средства от выступлений, которые Тамара Ханум и ее ансамбль переводили в Фонд обороны СССР. Хранится в доме-музее Тамары Ханум.
Макет танка №77, построенного на средства от выступлений, которые Тамара Ханум и ее ансамбль переводили в Фонд обороны СССР. Хранится в доме-музее Тамары Ханум. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2022
Макет танка №77, построенного на средства от выступлений, которые Тамара Ханум и ее ансамбль переводили в Фонд обороны СССР. Хранится в доме-музее Тамары Ханум.
1941 йил июнида ансамбль Москвага уларга фронтда концерт беришга рухсат беришни сўраб телеграмма йўллаган. Артистларга уларни чақиришларини айтиб жавоб қайтаришган, лекин ҳозирча Ўрта Осиё бўйлаб гастроль уюштириш лозим – фронтга пул керак.
“Бутун 1941 йил – ёз, куз, қишда биз Қирғизистон ва Ўзбекистон бўйлаб кездик”, - дея хотирлаган Тамарахоним.
У Ўзбекистонга эвакуация қилинган болалар фойдаси учун ҳам чиқишлар қилган. Биринчи концерт 1942 йил январида бўлиб ўтган.
Ўша 1942 йили Тамарахонимни ансамбл билан ниҳоят Ўрта Осиё ҳарбий округига чақиришган. Мусиқачилар Кавказ орти фронтининг, Поти шаҳрига узоқ кутилган йўлланмани олишган. У ерда денгизда шиддатли жанглар кетаётганди. Қайд этиш жоизки, ансамбл айнан фронтнинг ўзида ишлаган, бевосита окопларда ҳам ишлашга тўғри келган.
“Биз катерларда ўқлар зувилаб учиб ўтаётган денгиз бўйлаб бир кемадан бошқасига сузиб ўтардик, чамаси, керакли кемага ўз вақтида етишишга интилардик, соат миллари ноль-ноль бўлганда бизни денгизчилар кутиб туришарди. Ҳеч қандай клуб барча томошабинларни ўзида сиғдира олмасди, шу боис палубаларнинг ўзида концерт берардик. Баъзан бошқа кемага ўтишга улгурмасдик, биттасида энди қўшиқ куйлаб рақсга тушишни бошлаганимизда, қирқ-қиёмат бошланарди”, - дея хотирлаган Тамарахоним.
Аммо бу шаҳардаги иккита чиқиш артистнинг ёдида бир умр сақланиб қолган – у ерда фонарчалар билан ёритиб туришган ертўладаги концерт ва десантни жангга кузатиш.
Тамарахонимнинг эслашича, кузатиш куни қаттиқ шамол турган. У денгизчилар билан жангчилар денгизга кетиши бўлган кемалар тўхтайдиган жойда турган.
“Гармонь садоси янгради, ҳамма атрофимда рақсга туша бошлади, мен эса улар билан... Улар сувости кемасига тушишди, сузиб кетишди, фуражкаларини силкишди. Эртаси куни бизга қайиқ қайтмаганини эълон қилишди, ҳаммалари ҳалок бўлишди”, - дея хотирлаган Тамарахоним.
Авдееванинг ёзишича, Тамарахонимни аскарлар ўзгача интиқлик билан кутишган, чунки у Иттифоқнинг барча халқлари қўшиқларини ижро этарди-да. Сиёсий раҳбарлар олдиндан ўз қисмлари жангчилари қайси миллатдан эканини рўйхатини тузишган. Тамарахоним эса уларнинг она тилида қўшиқ куйлаган.

Дунё халқлари қўшиқлари

Тез орада ансамблни Қизил армия қисмларига хизмат кўрсатиш учун Эронга кўчиришди. Йўл йўлакай мусиқачилар Ереванда тўхтаб, касалхоналарда чиқишлар қилишган. Кейин арман-эрон чегара заставасида.
“Командир бизга у ерда кўплаб ўзбеклар хизмат қилишини айтди”, - дея аниқлик киритиб ўтган Тамарахоним.
Ансамбл Эронда деярли иккин ойни ўтказди. У ерда Тамарахоним кўплаб қўшиқларини ёзди: арманча, озарбайжонча, ҳатто ўзбекча ва французча. Ва иккита эронча. Улардан бирини узоқ йиллар ижро этиб келган.
“Шундай қилиб, 1942 йилдан мен нафақат халқларимиз рақс ва қўшиқлари, балки дунё халқларининг ҳам қўшиқчиси бўлдим”, - дея тушунтирган Тамарахоним.
Унинг ҳикоя қилишича, аввалига улар қизил армиячиларга совғалар улашишган: ўзбек замининг ҳадяси бўлган кичик халтачалар, аввало булар олма бўлган.
“Кўчада изғирин ҳаво, зал эса янги узилган меваларни тишлаб, қарсиллатарди”, - дея ёзган Тамарахоним.
1942 йил баҳорида ансамблни Мўғилистонга юборишди. У ерда Тамарахоним юрталарда концертларга тайёргарлик кўрган.

Кимдир кулиб қолса-чи

Тамарахонимнинг алоҳида хотиралари Ленинградга бағишланган. Ансамбл у ерга қамал ёриб ўтилган кейин келган. У улар саҳарлаб булутли ҳавода келишганини эслаган. Тамарахоним деразалардан кўчалар бўйлаб аста-секин ҳаракатланаётган кучдан қолган одамларни кўрган.
“Қалбини шундай маъюслик эгалладики, концертни бекор қилишга ҳам тайёр эдим. Шунга қарамай қандайдир бир кичик умид яшарди: кимдир эриб кетиб, кулиб қолса-чи”, - дея ёзган Тамарахоним.
Томоша зали аста-секин, шундай бўлса одамлар билан тўлган.
“Ҳар бир концерт олдидан ҳаяжонланаман, лпекин ўша куни мени аҳволимни бу сўз билан таърифлаб бўлмасди. Бу шунақанчи дард-алам эдики, уни қандайдир бошқа сўзлар билан айтишни истардим. Мен титраган ҳолда бу сўзни излардим”, - дея ҳикоя қилган Тамарахоним.
Концерт бошланганида томошабинлар гўёки қилт этишмади. Лекин бир номердан иккинчисига ўтиш билан қиза бошлади, одамлар кулаш бошлашди. Боз устига ансамбл уларга совға келтирганди – олма, ёнғоқ, майиз ва туршак.
“Ҳаммамизни қандандир бир, чамаси, ғоят кучли ҳаяжонланиш қамраб олди. Концерт тугаганда саҳнага бир неча томошабин чиқди, улар миннатдорчилик билдиришди, залдан эса “Спасибо! Раҳмат!” ҳайқириқлари эшитилди”, - дея эслаган Тамарахоним.
Уруш туганидан кейин ҳарбий қисмларга бориш ва урушни бошдан кечирганлар олдида чиқишлар бошланган. Олдинда эса вайрон бўлган шаҳарларни қайта тиклаш ва кўплаб қурилишлар турганди.
“Украина ва Донбассда, кўп азият чеккан Беларусда, Сталинградда, Россия марказида. Ҳар бир ерда қўшиқни қурилишларнинг тўлақонли қатнашчиси деб ҳисоблашарди. Санъатимиз “сафда” эди”, - дея ёдга олган Тамарахоним.
Тамарахоним урушни капитан унвони билан тугатган. У кўплаб мактублар, фармонлар ва миннатдорчилик хатларини олган. Бугунги кунда уларнинг айримлари унинг музейида сақланмоқда. Кўплаб орден, медал ва фахрий нишонлар каби. Ноёб концерт кийимлари орасида Тамарахонимнинг капитан либоси фахрли ўринни эгаллаб турибди.
© SputnikКапитанский мундир Тамары Ханум с наградами и модель танка, построенного на средства от выступлений певицы. Хранятся в доме-музее Тамары Ханум.
Капитанский мундир Тамары Ханум с наградами и модель танка, построенного на средства от выступлений певицы. Хранятся в доме-музее Тамары Ханум. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2022
Капитанский мундир Тамары Ханум с наградами и модель танка, построенного на средства от выступлений певицы. Хранятся в доме-музее Тамары Ханум.
Янгиликлар лентаси
0