Ҳодисалар

Термиздаги “Алпомиш” кураш мажмуасининг томи қулаб тушди - видео

© Видеодан кадр"Алпомиш" кураш мажмуасининг томи қулаб тушди
Алпомиш кураш мажмуасининг томи қулаб тушди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида кураш зали томининг ярми — тахминан -1700 м. кв. бузилиб, ерга қулаб тушган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда 5 май куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги "Алпомиш" кураш мажмуаси биносининг томи қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди. Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, содир бўлган техноген тусдаги фавқулодда вазият туфайли ҳозирги вақтда кураш зали томининг ярми — тахминан -1700 м. кв. бузилиб, ерга қулаб тушган. Унинг умумий майдони -2800 м. квга тенг. Бузилган том қисми яроқсиз ҳолатга келган.
Кураш мажмуаси ходимлари соғлиғига ҳеч қандай зарар етмаган.
“Алпомиш” кураш залининг том қисми мураккаб конструктив ечимли бўлиб, "Кисловодск" туридаги фазовий металл конструкциялардан фойданилган. Бино 1999 йилда қурилган.
Янгиликлар лентаси
0