Жамият

Ёмғир, кучли шамол: 9 май куни қандай об-ҳаво кутилмоқда

© Sputnik / Евгений ОдиноковДождь
Дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
9 май куни республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзгидромет 9 май куни қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 метр/сония тезликда эсади, 12-15 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17...+19 даража, кундузи +34...+36 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 15-20 метр/сониягача, баъзи жойларда 22-25 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +20...+25 даража иссиқ бўлади.
Бухоро вилоятида ҳавоўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 15-20 метр/сониягача, баъзи жойларда 22-25 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +25...+30 даража иссиқ бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 15-20 метр/сониягача, баъзи жойларда 22-25 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +25...+30 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +32...+37 даражаиссиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+ 20 даража, кундузи +32...+37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17...22 даража, кундузи +32...+37 даражаиссиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +32...+37 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +30...+35 даражаиссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража иссиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0