Маданият

“Бойсун баҳори” халқаро танлов ғолиблари аниқланди

© SputnikФестиваль "Бойсун бахори"
Фестиваль Бойсун бахори  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фольклор йўналишида 1-ўринни Сурхондарё вилоятидаги “Бойсун” фольклор-этнографик халқ ансанбли эгаллади.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. 7-8 май кунлари Бойсун туманидаги Паданг қишлоғида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан мартабали меҳмонлар, соҳа мутахассислари, саньаткорлар ва мухлислар иштирок этди.
Турли спорт мусобақалари, бахши-оқинлар танлови, от устида кураш, чиллак, арқон тортиш,миллий кураш сингари ўнга яқин миллий халқ ўйинлари ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.
Фольклор йўналишида:
1-ўрин. “Бойсун” фольклор ансанбли (Сурхондарё вилояти);
2-ўрин. “Жўралар” фольклор ансанбли (Хоразм вилояти);
2-ўрин. “Бибиҳо” фольклор ансанбли (Тожикистон);
3-ўрин. “Оқ мачит” фольклор ансанбли (Қорақолпоғистон)
3-ўрин. “Ибрат” фольклор ансанбли (Қирғизистон)
3-ўрин. “Навоий” фольклор ансанбли (Навоий вилояти).
Халқ ўйинлари ва томоша санъати йўналишида:
1-ўрин. Жиззах вилояти жамоаси;
2-ўрин. Сурхондарё вилояти жамоаси;
2-ўрин. Тошкент вилояти жамоаси;
3-ўрин. Андижон вилояти жамоаси;
3-ўрин. Фарғона вилояти жамоаси;
3-ўрин. Навоий вилояти жамоаси.
Ғолиб ва совриндорларга махсус диплом, фестиваль рамзи тушурилган эсдалик совғалар, пул мукофотлари топширилди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги тамаддун бешиги, тилсимотлар маскани бўлган Бойсунни "Туризм тумани", деб эълон қилди ва туман ҳокими Асқарали Жўраевга ушбу юксак эътирофнинг рамзий калитини топширди.
Маданият вазирлиги хабарига кўра, ЮНЕСКО “ Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ўз шафелигига олган.
Янгиликлар лентаси
0