Жамият

Мирзиёев “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости".
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу Ода стойкости. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғалаба боғида ҳарбий оркестр ижросида “Хотирлаш куйи” янгради. Президент “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳарбий оркестр ижросида “Хотирлаш куйи” янгради. Мирзиёев “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости".
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу Ода стойкости. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2022
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости".
Боғда Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам жам бўлди. Президент улар билан суҳбатда мамлакат халқига табрикларини йўллади.
“Бугун ушбу Ғалаба боғида туриб, муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман. Бундай дамларда қаҳрамон ота-боболаримиз хотирасини ёдга олиб, уларнинг жасорати олдида таъзим қиламиз. Уларнинг тинчлик ва озодликка бағишлаган серқирра ҳаёт йўли келгуси авлодлар учун ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган буюк меросдир”, – деди давлат раҳбари.
Вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости".
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу Ода стойкости. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2022
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости".
Бу мажмуа Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У ўзбек халқининг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Шу маънода “Матонат мадҳияси” урушда ўз боласидан, ўз ёридан жудо бўлган барча оналар, барча аёллар шарафига ўрнатилган муаззам обидадир.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости".
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу Ода стойкости. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2022
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости".
Янгиликлар лентаси
0