Спорт

Оғир атлетикачи Шарофиддин Амриддинов жаҳон чемпиони бўлди

© Фото: НОК УзбекистанаШарофиддин Амриддинов
Шарофиддин Амриддинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигида Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дунё биринчилигида -102 кг вазн тоифасидаги баҳсларда ўзбекистонлик спортчи даст кўтариш машқида 168 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритган. Силтаб кўтариш машқида эса 204 кг натижа билан олтин медалга эга чиққан.
Ҳар икки машқ якунида 372 кг натижа қайд этган Шарофиддин Амриддинов жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган.
Янгиликлар лентаси
0