Истанбулдан Бухорога мунтазам қатновлар йўлга қўйилади

© AFP / OZAN KOSEСамолеты авиакомпании "Turkish Airlines"
Самолеты авиакомпании Turkish Airlines - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2022
Oбуна бўлиш
Turkish Airlines Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларига парвозлар частотасини оширмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Turkish Airlines Истанбулдан Бухорога парвозларни 7 июндан йўлга қўяди. Бу ҳақда компания бош директори Билол Экши маълум қилди.
9 майдан бошлаб авиакомпания Тошкент ва Истанбул ўртасида ҳафтасига 17 марта парвоз қилади.
Шунингдек, авиакомпания Ўзбекистоннинг яна бошқа шаҳарларига ҳам парвозлар частотасини оширмоқда.
Унга кўра, Истанбул ва Фарғона ўртасидаги рейслар 10 майдан ҳафтасига 3 марта, Истанбул ва Самарқандга 4 марта, Истанбул-Урганч ўртасида эса 16 майдан ҳафтасига 2 марта амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0