Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Мудофаа вазирлиги Киевнинг Илон ороли ҳудудидаги йўқотишлари ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Виталий БелоусовЗдание Министерства обороны Российской Федерации на Фрунзенской набережной в Москве.
Здание Министерства обороны Российской Федерации на Фрунзенской набережной в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2022
Oбуна бўлиш
Киев режими бир неча кун ичида Илон (Змеиний) ороли ҳудудида 30 та дронлари, 50 нафардан зиёд ҳарбийларидан айрилган.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Киев режими Илон (Змеиний) ороли ҳудудида 30 та учувчисиз учар қурилмалари, 50 нафардан зиёд украиналик жангариларини йўқотган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков брифинг давомида маълум қилди.
Конашенков берган маълумотларга кўра, Қора денгиздаги Илон оролини эгаллаб олишга уринишда Украина армияси 4 та жанговар самолёти, 10 та вертолёти, 3 та катеридан айрилган.
Бундан ташқари, идоранинг аниқлик киритишича, Илон оролини эгаллаб олишга уринишда яна 6 та Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари жалб қилинган бўлган. Улар Одесса вилоятининг Арциз ҳудудида яксон қилинган.
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг оролни эгаллаб олишга бўлган уриши ҳарбий нуқтаи назаридан беҳуда бўлган деб ҳисоблайди. Таъкидланишича, оролда 27 нафар украин махсус бўлинмалари жангарилари ва миллатчиларининг жасади қолмоқда.
РИА Новостининг Россия Қуролли кучларидаги манбасига таянган ҳолда хабар беришича, британияликлар томонидан ўйланган Илон оролига ҳужум қилиш тўғрисидаги фармонни Украина президент Владимир Зеленскийнинг шахсан ўзи берган. Зеленский 9 май кунига бирор натижа бўлишини талаб қилган, Бош штаб қарши бўлган. Манбанинг таъкидлашича, Илон оролига ҳужумнинг якуни Британия бош вазири Борис Жонсон ва Зеленскийнинг “ғалаба” деб аталувчи қўшма баёноти бўлиши керак бўлган.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0