Россия

АҚШ Харьков яқинидаги руҳий асаб касалхонасидаги одамлар устидан тажриба ўтказган

© AFP 2022 / Mario TamaБиологически опасное вещество в руках лаборанта
Биологически опасное вещество в руках лаборанта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Пентагоннинг Харьков яқинидаги руҳий асаб шифохонасида Украина фуқаролари устидан тажриба ўтказгани ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Пентагоннинг Харьков яқинидаги руҳий асаб шифохонасида Украина фуқаролари устидан тажриба ўтказгани ҳақидаги маълумотларга эга. Бу ҳақда Россия Қуролли кучларининг радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов маълум қилди.
“Биз Пентагоннинг 1-сонли руҳий асаб касалхонасида (Харьков вилояти Стрелечье қишлоғи) Украина фуқаролари устидан ғайриинсоний синовларини фош қилувчи янги маълумотларни қўлга киритдик. Тажриба қилинаётганларнинг асосий мезони жисмоний силласи қуриган 40-60 ёшдаги эркак жинсли беморлар гуруҳи бўлган”, - деди Кириллов.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Украинадаги асаб касалхонаси беморлари устидаги биологик тажрибаларда ўз экспертларининг иштирокини яширишга уринган.
“Биологик тадқиқотларни ўтказганларнинг АҚШга алоқаси борлигини яшириш учун экспертлар учинчи мамлакатлар ҳудуди орқали келишган”, - деди Кириллов. У Флорида штатидан бўлган Линда Опортонинг суратини кўрсатди ва у бундай тадқиқотларда бевосита қатнашганини қайд этди.
“2022 йил январида тадқиқот ўтказган хорижий фуқаролар зудлик билан эвакуация қилинган, улар фойдаланган асбоб-ускуна ва препаратлар Украинанинг ғарбий вилоятларига олиб кетилган”, - деди Россия ҚКнинг радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи.

Мавзуга оид:

Патрушев дунёда юқумли касаллик авж олишини АҚШ биолабораториялари билан боғлади
Остонадаги хавф. АҚШ Украинада ўнлаб биолабораториялар яратди
Нуланд Украинада биологик тадқиқотлар объектлари борлигини тан олди
Янгиликлар лентаси
0