Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Биолог шакар ўрнини босувчи моддаларнинг зарарли жиҳатини маълум қилди

© Depositphotos.com / IgorVetushkoКубик сахара во рту девушки
Кубик сахара во рту девушки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Oбуна бўлиш
Сунъий ширинлаштирувчи моддалар қандли диабетнинг иккинчи турига олиб келиши мумкин.
Биолог Ирина Мальцеванинг Sputnik радиосига маълум қилишича, табиий шакарни сунъий ширинлаштирувчи моддаларга алмаштириш қандли диабетнинг иккинчи турига олиб келиши мумкин.
Мутахассиснинг таъкидлашича, организм ширинлаштирувчи моддани худди табиий шакардек қабул қилади.
“Рецепторлар нафақат оғиз бўшлиғида, балки организм ичида ҳам бор. Ширинлаштирувчи моддалар озиқ-овқатлар билан организмга кирганда, рецепторлар уни глюкозадек қабул қилади”, - дейди Мальцева.
Бундан ташқари, ошқозон ости бези глюкоза организмга кирмасада, инсулин ишлаб чиқишда давом этади.
“Мия организм ҳақиқий шакарни ёки ширинлаштирувчи модда қабул қилдими, ажрата олмайди. Глюкоза миқдорини назорат қилиш учун мия ошқозон ости безига глюкозани инсулин ёрдамида камайтиришни буйруқ беради. Гарчи организмда глюкоза бўлмаса ҳам”, - дейди Мальцева.
Кўп миқдорда инсулин ишлаб чиқарилиши эса моддалар алмашинуви бузилишига олиб келиши мумкин.
“Ширинлаштирувчи моддалар катта миқдордаги инсулин ишлаб чиқишини қўзғатади. Бу эса инсулинни ҳазм қилмасликка олиб келади. Бундан сўнг қандли диабетнинг иккинчи турига олиб келиши мумкин”,- дейди Мальцева.
Биолог кўпроқ ширинлик истеъмол қилишни ёқтирадиганларга сунъий ширинлаштирувчилар ўрнига мевалар ва резаворлар истеъмол қилишни тавсия қилди.
Янгиликлар лентаси
0