Манфаатлар тўқнашуви алоҳида қонун билан тартибга солинади

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Oбуна бўлиш
Янги таклиф қилинган қонун лойиҳасига кўра, давлат ташкилоти ходими манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни декларация қилиш ва олдиндан хабар бериш тартиби ўрнатилади.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Манфаатлар тўқнашуви эҳтимоли ҳақида олдиндан хабар бермаган давлат хизматчиси - жаримага тортилади. Бу ҳақида “Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида келтирилган. Қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.
Мазкур қонун лойиҳасининг мақсади - давлат хизматчилари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишнинг олдини олиши ҳамда халқаро коррупцияга қарши кураш соҳасидаги 3 та индексда Ўзбекистон позициясига ижобий таъсир этиши кутилмоқда.
Давлат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш;
мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш.
Манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда. Хусусан:
давлат ташкилотлари ходимларининг ҳар бир ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги БҲМнинг 3 баравардан 5 бараваригача (такроран бўлса – БҲМнинг 5 баравардан 10 бараваригача);
мансабдор шахсларининг ушбу вазиятларни тартибга солмаганлиги БҲМнинг 5 баравардан 10 бараваригача (такроран бўлса – БҲМнинг 10 баравардан 15 бараваригача) жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Давлат ташкилоти ходимининг яқин қариндошлари ва унга алоқадор бўлган шахслар мазкур ходимнинг меҳнат қилаётган ташкилоти билан ҳуқуқий муносабатга киришаётганида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозим.
Янги қонун лойиҳаси 25 майга қадар муҳокамада бўлади.
Янгиликлар лентаси
0