Иқтисод

Марказий банк банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

© pexels.com/Ono KosukiБанкомат платежная система
Банкомат платежная система - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Марказий банк ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди.
Таъкидланишича, март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – сўмда нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортган. Банк муомалага март ойида 1 трлн. 119 млрд. сўм, апрель ойида – 6 трлн. 343 млрд. сўм, май ойининг ўтган 11 кунида 1 трлн. 100 млрд. сўм қўшимча нақд пулларни чиқарган.
Жумладан, март-апрель ойларида қўшимча чиқарилган нақд пулларнинг 8 трлн. сўми аҳолининг нақд чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган кескин ошган талабини (ушбу 2 ойлик талаб одатдаги 11,1 трлн. сўмдан 19,3 трлн. сўмга етган), 4-4,5 трлн. сўми банк карталаридаги маблағларни нақдлаштиришга бўлган қўшимча талабни (17 трлн. сўмдан 22 трлн. сўмга етган) қондиришга йўналтирилган.
Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ортиши сабабли 2021 йилнинг март-май ойларида Марказий банк муомалага қўшимча равишда 2,5 трлн. сўм нақд пул чиқарган бўлса, жорий йилнинг март-апрель ойларининг ўзида (май ойини ҳисобга олмаганда) бу кўрсаткич 3 баробарга ошди.
“Марказий банк томонидан жойлардаги банклар филиаллари ва банкоматларни нақд пул билан таъминлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва захиралари мавжуд”, - дейилган хабарда.
Банк юзага келаётган қисқа муддатли узилишлар нақд пулларни жойларга етказиб бериш, яъни логистикаси ва банкоматларга жойлаштириш билан боғлиқ экани ва бу назоратга олинганлигини таъкидлаган.
Россиядан пул ўтказмаларини қабул қилишда муаммо йўқ - Қўчқоров
Янгиликлар лентаси
0