Жамият

Мирзиёев сув тошқинларидан ҳимояни кучайтиришни топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Март-май ойларида кузатилган йирик сел оқибатида 9 киши ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Таъкидланишича, март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлган. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлган. 245 та хонадон, 19 та кўприк зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлган.
Бунга сел ва кўчки хавфи юқори ҳудудларда йиллар давомида бетартиб пала-партиш суғорилгани ҳам сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан давлат раҳбари мутасаддиларга тоғ дарёлари ва сойлари, сел йўллари жойлашган ҳудудларда туну-кун ишлайдиган штаблар ташкил этиш ва қутқарув отрядларини кўпайтириш ҳақида топшириқ берди.
Дарё қирғоқлари, сув омборлари, селга қарши иншоотларнинг фавқулодда вазиятларга шайлик ҳолати ўрганилиб, уларни мустаҳкамлаш зарур.
Қолаверса, хавфли ҳудудларда яшаётган хонадонларни хавфсиз ҳудудларга доимий кўчириш чораларини кўриш зарур.

Мавзуга оид:

Сурхондарёда сел оқизиб кетган икки кишининг жасади топилди
Жиззахдаги селда 4 киши қурбон бўлди
Жиззахда сел оқизиб кетган 20 ёшли фуқаро қутқарилди
Янгиликлар лентаси
0