Жамият

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида поезд қатнови қачон тикланиши аниқ бўлди

© Фото: предоставлено пресс-службой МинтрансаВ Узбекистане совершен первый рейс поезда, который преодолел почти четыре тысячи километров
В Узбекистане совершен первый рейс поезда, который преодолел почти четыре тысячи километров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Қазақстан темир жоли" билан келишилган ҳолда темир йўлларда йўловчи ташишлари қайта тикланмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. 2022 йил 15 май куни Нукус — Бейнеу — Нукус (647/648-сонли) йўналишидаги йўловчи поездининг қатнови бошланади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилмоқда.
16 майдан эса Олмаота-2 – Тошкент – Олмаота-2 йўналишида 1/2-сонли ("Tulpar-Talgo”) поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу рейслар Тошкентдан ҳафтасига 3 марта "Тошкент-Марказий" вокзалидан амалга оширилади.
Таъкидланишича, чипталарни электрон тарзда ҳамда темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу, 2 майдан бошлаб Тошкент-Олмаота йўналишида поезд қатновлари йўлга қўйилиши керак эди. Бироқ Қозоғистонда карантин чекловлари жорий этилгани сабаб бу поездлар қатнови ортга сурилган эди.
Янгиликлар лентаси
0