Дунёда

Санкциялар озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир ўтказмоқда - Аргентина президенти

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Аргентины А. Фернандесом
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Аргентины А. Фернандесом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россияга қарши санкцияларнинг бутун дунёнинг озиқ-овқат ва энергетик хавфсизлигина салбий таъсир ўтказади.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Аргентина президенти Альберто Фернандеснинг айтишича, Ғарбнинг Россияга қарши иқтисодий санкциялари бутун дунёга ниҳоятда салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда у Испаниянинг “El Diario” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Бу санкциялар бутун дунё бўйлаб жуда салбий оқибатларга олиб келади, - дейди Фернандес. - Лотин Америкасининг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдидлар борлигини таъкидлади. Озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги Лотин Америкаси, Марказий Америка, Кариб ҳавзаси минтақасида хавф остида”.
Фернандеснинг сўзларига кўра, унинг мақсади - барча зарарларга Европа эътиборини жалб қилиш.
“Менинг ниятим Европа эътиборини бу зарарга қаратишдир. Мен нимадир қилишни таклиф қиламан, чунки бу пандемиядан кейин кечириб бўлмайдиган нарса. Бу иқтисодий санкцияларнинг барчаси кўпроқодамларга зарар келтиради, чекка мамлакатлар учун эса зарар беқиёс даражада катта. Бу ахлоқсизликдир”, дейди Аргентина етакчиси.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Ғарб киритаётган санкциялар нафақат Россия, балки бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба бериши, энди дунёда озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Янгиликлар лентаси
0