Сунъий уруғлантириш натижасида наслли бузоқлар олинмоқда – фото

Oбуна бўлиш
Аҳоли хонадонларидаги хонаки сигирлар сунъий уруғлантирилиши натижасида наслли қорамолларнинг янги авлоди яратилади.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Сирдарё вилоятида сунъий уруғлантириш натижасида наслли бузоқлар олинмоқда. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Ҳудудларда чорва молларини сунъий уруғлантириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Қўмита таркибидаги “Ўзбекчорванасл” агентлигининг жойлардаги мутахассис-осеменаторлари томонидан аҳоли хонадонларидаги хонаки сигирлар сунъий уруғлантирилиши натижасида наслли бузоқлар олинмоқда.
© Фото: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
Сирдарёда сунъий уруғлантириш натижасида наслли бузоқлар олинмоқда - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Фото: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
Сирдарёда сунъий уруғлантириш натижасида наслли бузоқлар олинмоқда - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Фото: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
Сирдарёда сунъий уруғлантириш натижасида наслли бузоқлар олинмоқда - Sputnik Ўзбекистон
3/3
“Бу келажакда юртимизда наслли қорамолларнинг янги авлодини яратиш кафолатини беради”, - дейилади хабарда.
Сунъий уруғлантириш йўли билан олинган бузоқлар тез ўсиши ва касалликларга нисбатан чидамлилиги билан ажралиб туради.
Чорва молларини сунъий уруғлантириш орқали ҳайвонларнинг бир неча юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликларининг олди олинади. Қорамолларни сунъий уруғлантиришда 1-авлодда 25%, 2-авлодда 50% ва 3-авлодда 75% маҳсулдорлик ортади ва қорамол зоти яхшиланади.
Янгиликлар лентаси
0