Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи пайдо бўлади

Тўра Сулаймон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Oбуна бўлиш
Шоир яшаб ижод қилган уй - музейга айлантирилади. Ундан ташқари адиб таҳсил олган мактабга унинг номи берилади.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи ташкил этилади. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Sputnik мухбирига хабар қилvишича, уй-музейи ҳовлисида шоирнинг ҳайкалини ўрнатиш ҳам режалаштирилган.
Тўра Сулаймон уй-музейини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасида назарда тутилган. Музей шоир яшаб ижод қилган Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, “Турғун Аҳмедов” МФЙ, Бахмал кўчаси 7-уйда жойлашади. Музей ҳудудида бинони реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва атрофини ободонлаштириш ишларини олиб бориш белгиланган.
Уй-музейга айлантириладиган бинода шоирнинг мулк ҳуқуқи асосида истиқомат қилувчи қариндошларини белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлаш ҳам назарда тутилмоқда.
Ундан ташқари, қарорга кўра, eшбу ҳудудда жойлашган 19-сонли умумтаълим мактабига Тўра Сулаймон номини бериш ҳам кутилмоқда.
Музейни 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Маълумот учун, Тўра Сулаймон 1932 йилиЖиззах вилоятида туғилган. У Тошкент Давлат университетининг филология ва журналистика (сиртдан) факультетларини битирган. Аввал вилоят газеталарида, умрининг охиригача эса адабий маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Тўра Сулаймоннинг йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлари нашр этилган. "Эргаш Жуманбулбул эл кезади" туркумидаги достонлари шоирнинг сўнгги йилларда чоп этилган асарларидан бири бўлди.
Тўра Сулаймоннинг "Гул бир ён чаман бир ён" (Абдурауф Олимов), Илтижо (Шерали Жўраев), "Умр ўтмоқдадир" (Фахриддин Умаров) каби шеърлари халқ севиб тинглайдиган қўшиқларга айланган.
Янгиликлар лентаси
0