Тошкент вилоятидаги айрим ер майдонлари давлат захирасига қайтарилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишПосевная риса в Краснодарском крае
Посевная риса в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Oбуна бўлиш
Вилоят ҳокимининг қарорида айтилишига кўра, Бекобод, Бўка, Янгийўл, Қибрай туманларидаги ерлар фойдаланувчилар аризасига асосан давлат заҳирасига қайтарилган.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Бекобод, Бўка, Янгийўл, Қибрай туманларидаги айрим майдонлар давлат захирасига қайтарилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Вилояти ҳокими имзолаган 283-10-0-Q/22-сонли қарорга кўра, айрим туманлардаги ер майдонлари давлат захирасига қайтарилади.

Хусусан, Бекобод туманида жами 253,3 гектар, Бўка туманида 32,69 гектар, Янгийўл туманида 56,8 гектар ва Қибрай туманида 17 гектар ерлар давлат захирасига қайтарилган.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, туман ҳокимликлари билан биргаликда захирага қайтарилган ер участкаларидан белгиланган тартибда самарали фойдаланиш чораларини кўради.
Мазкур ҳужжат ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги зиммасига юклатилди.
Ер кодексига кўра, корхонага, бинога, иншоотга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади.
Янгиликлар лентаси
0