Тошкентда энг оммавий автобус йўналиши маълум бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтобусы с камерами
Автобусы с камерами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Oбуна бўлиш
Апрель ойида Тошкентда жамоат транспорти воситалари ёрдамда ташилган барча йўловчилар сони 8, 826 млн кишини ташкил қилган.
ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Тошкентнинг энг оммавий жамоат транспорти йўналиши маълум бўлди. Бу ҳақида "Тошшаҳартранспорт" хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон пойтахтида 1 - 30 апрель орасида жамоат транспорти воситалари ёрдамда ташилган барча йўловчилар сони 8, 826 млн кишини ташкил қилган.

Энг оммавий автобус йўналишлари:

131 - сонли автобус (Дўстлик-2 мавзеи - Олимпия мавзеси) - 270 500 йўловчи;
58 - сонли автобус (Дўстлик-2 мавзеи - Экскаватор заводи) - 198 587 йўловчи;
93 - сонли автобус (Қўйлиқ-1 - Юнусобод 9-даҳа) - 190 204 йўловчи.
Энг кам сонли йўловчилар фойдаланган йўналишлар эса: 141- сонли йўналиш - 2 490киши, 196- сонли йўналиш - 4 048 киши ва 113 - сонли йўналиш - 6 543 киши.
Энг кўп йўловчи ташиган автобус маркалари Mercedes-Benz LF - 3,1 млн йўловчи, Isuzu - 2,6 млн., Man - 1,8 млн., Saz LE 60 - 871 минг, Youtong (Электробус) - 275 минг.
Янгиликлар лентаси
0