Жамият

Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишДорожные знаки на строительстве трассы
Дорожные знаки на строительстве трассы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Чилонзор тумани Муқимий кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари сабаб ҳаракат вақтинча чекланди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Муқимий кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабаблиавтотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 11 май кундан бошлаб 80, 135-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Муқимий кўчасидан Арнасой, Чўпонота, Чилонзор кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилган.
Шунингдек:
84-сонли автобус йўналишлининг ҳаракати Чилонзор кўчасидан Муқимий, Бунёдкор, КҲАЙ кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама;
103-сонли автобус йўналишининг ҳаракати Чилонзор кўчасидан Муқимий, Арнасой, Чилонзор кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилган.
“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0