https://sputniknews.uz/20220511/uy-va-avtomobil-savdosida-boj-toifalari-bekor-qilinishi-mumkin-24473837.html
Уй майдони ва автомобиль қувватига доир солиқ тоифалари бекор қилиниши мумкин
Уй майдони ва автомобиль қувватига доир солиқ тоифалари бекор қилиниши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Сотиб олинган уйнинг майдони ва автомобилнинг от кучига қараб белгиланадиган солиқ тоифаларини бекор қилиш таклиф қилинди. 11.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-11T12:55+0500
2022-05-11T12:55+0500
2022-05-11T13:00+0500
иқтисод
солиқ
давлат божхона қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/10/20513630_0:610:1300:1341_1920x0_80_0_0_6d7c820815405087a4b16728446f5be7.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда сотиб олинган уй майдони ва автомобиль от кучидан қатъий назар - бир хил миқдорда давлат божи ундириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига киритилаётган қўшимчалар лойиҳасида айтиб ўтилган. Ушбу ҳужжат билан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божини ундириш ва тўлашдан озод қилиш масаласи тартибга солинмоқда ҳамда давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари белгиланяпти.Қонун лойиҳаси билан уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъи назар бир хил – 1,5 баробар миқдорда бож ундириш таклиф қилиняпти. Амалдаги қонунчиликда бу олтита тоифага ажратилган бўлиб, олти хил миқдорда давлат божи ундирилар эди.Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ишлаб чиқарилган йили ва от кучидан қатъи назар, автомобиль олди-сотдисида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (810 минг сўм) миқдорида давлат божи ундириш белгиланмоқда.Йиғилишда фракция депутатлари қонун лойиҳаси қўллаб-қувватлаган.Янги тартиб қонунчиликка кириши учун дастлаб бу лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида 3 ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилиниши керак. Сўнгра қонунни Сенат маъқуллайди ёки қайтаради. Парламент қабул қилган қонун президент томонидан имзолангач, ҳужжатнинг ўзида кўрсатилган муддатда кучга киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/10/20513630_14:662:1178:1535_1920x0_80_0_0_c89982f4203830c8e323c5bf94d4a5d2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
иқтисод, солиқ, давлат божхона қўмитаси
иқтисод, солиқ, давлат божхона қўмитаси
Уй майдони ва автомобиль қувватига доир солиқ тоифалари бекор қилиниши мумкин
12:55 11.05.2022 (янгиланди: 13:00 11.05.2022) Сотиб олинган уйнинг майдони ва автомобилнинг от кучига қараб белгиланадиган солиқ тоифаларини бекор қилиш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда сотиб олинган уй майдони ва автомобиль от кучидан қатъий назар - бир хил миқдорда давлат божи ундириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига киритилаётган қўшимчалар
лойиҳасида айтиб ўтилган.
Ушбу ҳужжат билан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божини ундириш ва тўлашдан озод қилиш масаласи тартибга солинмоқда ҳамда давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари белгиланяпти.
Қонун лойиҳаси билан уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъи назар бир хил – 1,5 баробар миқдорда бож ундириш таклиф қилиняпти. Амалдаги қонунчиликда бу олтита тоифага ажратилган бўлиб, олти хил миқдорда давлат божи ундирилар эди.
“Автотранспортлар олди-сотдисида ишлаб чиқарилган йили, от кучи, жами 12 та тоифага ажратилган ҳолда умумий нархнинг 10 баробари (2 700 000)гача тўлов қилиняпти. Шу боис, аксарият одамлар сотиб олаётган машинасини ўзининг номига расмийлаштиришдан кўра, 3 йиллик ишончнома имзолашни афзал кўрмоқда”, дейилади Қуйи палата матбуот хизмати хабарида.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ишлаб чиқарилган йили ва от кучидан қатъи назар, автомобиль олди-сотдисида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (810 минг сўм) миқдорида давлат божи ундириш белгиланмоқда.
Йиғилишда фракция депутатлари қонун лойиҳаси қўллаб-қувватлаган.
Янги тартиб қонунчиликка кириши учун дастлаб бу лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида 3 ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилиниши керак. Сўнгра қонунни Сенат маъқуллайди ёки қайтаради. Парламент қабул қилган қонун президент томонидан имзолангач, ҳужжатнинг ўзида кўрсатилган муддатда кучга киради.