Сиёсат

Халқ дипломатияси умуминсоний муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилади - Нарбаева

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаПредседатель Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева
Председатель Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Халқ дипломатияси - одамлар орасида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш орқали, умумий муаммоларни ҳал этишнинг самарали воситаси - Танзила Нарбаева.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Халқ дипломатияси форуми Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги эзгу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун ноёб имкониятдир, дейди форумда иштирок этаётган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева.
“Халқаро терроризм, радикализм, ксенофобия ва ирқчилик, халқаро тизимнинг етакчи иштирокчилари ўртасидаги ишонч инқирозининг кескинлашуви глобал миқёсда келишилган ҳаракатларни ҳамда минтақавий миқёсда биргаликда самарали чора-тадбирлар ва жавоб чораларини кўришни талаб қилади”, - деди Нарбаева.
Сенат раисининг сўзларига кўра, дунё дуч келаётган ушбу ва бошқа умумий муаммолар давлатлар бир-бири билан қанчалик чамбарчас боғланганлигини кўрсатади.
“Замонавий дунё глобаллашувнинг қарама-қарши тенденциялари таъсирида ўзгариб бораётгани, барқарор ва инклюзив ривожланиш йўлида янги чақириқ ва таҳдидлар пайдо бўлаётганига барчамиз гувоҳмиз”, - деди Нарбаева.
Сенат раҳбари бугунги кунда халқ дипломатияси ҳар қачонгидан ҳам талабчан бўлиб, мураккаб халқаро вазият фонида у одамлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш орқали умумий муаммоларни ҳал этишда самарали восита бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги доирасида “Халқ дипломатияси – тараққиёт учун ўзаро англашув” мавзусида ШҲТ Халқ дипломатияси форуми ўз ишини бошлади.
Тадбирда халқаро ташкилотлар, ШҲТга аъзо мамлакатлар парламентлари, нодавлат тузилмалар ва илмий-таҳлил марказлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этмоқда.
Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти - минтақавий халқаро ташкилот бўлиб, унинг таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.
2001 йилда олти мамлакат раҳбарларии Шанхай хамкорлик ташкилотини тузиш ҳақида Декларация имзолашди. Ташкилотнинг мақсади - Марказий Осиёдаги вазиятни барқарорлаштириш, давлатлар ўртасидаги дўстлик ва қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек сиёсий, иқтисодий, илмий, гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, деб белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0