Захарова Литва сеймининг Россияга оид қарорини экстремистик деб атади

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел РФ Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел РФ Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ расмий вакили: Литва томонидан Россияни “террорчи мамлакат” деб тан олиш – экстремистик қарор.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Литва сеймининг Россиянинг гўёки террорчилик фаолияти тўғрисидаги резолюцияси экстремистик қарордир. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Шунга ўхшаш... ҳужжатлар, декларациялар, баёнотлар қабул қилинаётган мамлакатларда умуман олганда экстремистик қадам ташлашмоқда, уларни бошқача атаб бўлмайди... Барча бу мамлакатлар НАТОга аъзо. Сўнгги ўн йиллар давомида биз кўплаб инсоний қурбонларга олиб келган НАТОнинг ғайриқонуний, тажовузкор хатти-ҳаракатларини бир неча марта кўрдик”, - деди Захарова Sputnik радиоси эфирида.
Шунингдек, дипломат Литванинг бу қарорига провокацияга қарагандек қараш лозимлигини қўшимча қилди, зеро “Украинадаги ғоят мураккаб вазиятни тартибга солиш истагига” бунинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Литва НАТОга аъзо ва илгари ҳеч қачон альянснинг хатти-ҳаракатларидан хавотир билдирмаган, на Югославиядаги бомбардимонларда, на Ироқдаги уруш пайтидаги.
Аввалроқ Россия Федерация Кенгаши Халқаро ишлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Владимир Жабаров Литва сеймининг Россияни “террорчи мамлакат” деб аташ тўғрисидаги қарори икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг узилишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0