Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Агар оилада саратонга чалинганлар бўлса, ундан қандай ҳимояланиш мумкин

© Depositphotos.com / Photographee.euДве женские руки рядом с лекарствами
Две женские руки рядом с лекарствами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Oбуна бўлиш
Бу ҳолатда бир қатор кўриклар ва вакцинация билан саратондан ҳимояланиш мумкин.
Агар оилада саратонга чалинганлар бўлса, ундан ҳимояланиш учун нималарга амал қилиш керак? Онколог Татьяна Бобровицкая бу борада “Доктор Питер” порталига маълум қилди.
Мутахассис авваломбор саратоннинг ирсият орқали юқмаслигини маълум қилган. Бироқ, унга чалиниш эҳтимоли бир қанча ирсий мутациялар туфайли кўпайиши мумкин. Шифокорнинг таъкидлашича, камида иккита яқин қариндоши саратон бўлган, бир неча турдаги саратон ёки битта қариндошига ёшлигида ташхис қўйилган бўлса, генетик мойиллик пайдо бўлиши мумкин.
Шифокорнинг таъкидлашича, ирсиятдан қатъи назар, кўкрак бези саратони учун мунтазам текширувдан ўтиш керак. 40 ёшдан ошган аёллар маммограмма ва ихтиёрий равишда сут безларини МРТ қилишлари керак.
Саратон касалига чалинмаслик учун мутахассис биринчи навбатда зарарли одатлардан воз кечишни тавсия қилди. Бу асосан, ўпка, бўғиз, оғиз бўшлиғи, кекирдак саратонини селтириб чиқарувчи тамаки чекиш билан боғлиқ. Ўпка касаллигини олдини олиш учун кам дозада копмьютер томографияси текширувидан ўтиш муҳим. Айниқса, 45 ёшдан ошган эркакларга.
Семизлик йўғон ичак саратонига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли мутахассис 45-75 ёшдаги аёл-эркакларга 10 йилда бир маротаба фиброколоноскопиядан ўтишни тавсия қилди. Простата ва сут безлари, шунингдек, йўғон ичак саратонини олдини олишнинг энг яхши йўли спорт билан шуғулланишдир.
Бачадон бўйни ва простата саратонидан ҳимояланиш учун мутахассис жинсий йўл билан юқадиган касалликларга қарши эмланиш ва ҳимояловчи воситалардан фойдаланишни тавсия қилди.
Янгиликлар лентаси
0