Колумнистлар

АҚШ нефт долларини ўз қўли билан йўқ қилиш арафасида

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишЗаседание ОПЕК в Вене
Заседание ОПЕК в Вене - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Нефт учун тўловда доллардан воз кечиш - Вашингтон учун анча оғриқли бўлган чора, чунки у АҚШни ички иқтисодий муаммоларни бутун дунё ҳамёнидан ҳал қилиш имкониядаен маҳрум қилади.
АҚШ Сенатининг юридик қўмитаси NOPEC қонун лойиҳасини маъқуллади. Ушбу қисқартма (No OPEC) маъносини англатали, яъни нефть экспорт қилувчи мамлакатлар Иттифоқига қарши фаолиятни назарда тутади. Ҳужжат АҚШ Адлия вазирлигига ОПEК аъзоларини монополияга қарши қонунларни бузганликлари учун судга бериш имконини беради.
Россияда нефть нархи 100 доллардан юқори бўлган "ёғли" даврлар 2000 йиллар бошини эслашни яхши кўришади, лекин атиги ярим аср олдин нефть баррелига 3 доллар бўлганини унутиб қўйишган. Келинг бироз тарихни эслайлик, бу фойдали бўлади.
1973 йил октябрь ойида араб давлатлари ва Исроил ўртасида уруш бошланди. У бор-йўғи 17 кун давом этган бўлса-да, унинг оқибатлари бутун дунёга таъсир қилди. Яқин Шарқдаги нефть экспорт қилувчи давлатлар Тел-Авивни қўллаб-қувватлаган барча давлатлар - АҚШ, Буюк Британия, Канада ва бошқаларга ёқилғи сотмаслигини маълум қилди.
Ушбу эмбарго 1974 йилнинг март ойигача давом этди, лекин у нафақат юқорида санаб ўтилган давлатлар учун катта муаммоларни келтириб чиқарди. Ушбу кризис оқибатида Нефт дунённг энг муҳим товарига айланди ва унинг нархи 4 баравар ошиб - 12 долларга етди.
Бугунги кунда биз нефт нархи ошиши ва тушишига ўрганиб қолганмиз, лекин 50 йил олдин, ушбу ҳодиса илк бор содир бўлганда, воқеалар қандай ривожланишини ҳеч ким башорат қила олмасди.
“Яқин келажакда биз камроқ энергия (иссиқлик, электр, бензин) ишлатишга мажбур бўламиз, аммо узоқ муддатда янги манбаларни ишлаб чиқишга тўғри келади. Биз бошқа давлатларга энергия қарамлигидан халос бўлишимиз ва ўз эҳтиёжларимизни қондиришга имкон берадиган энергия манабаи топишимиз керак", - деган эди 1973 йил ноябрь ойида АҚШ президенти Ричард Никсон Конгрессга йўллаган мурожаатида.
Худди шу нутқида у америкаликларни автомобиллардан камроқ фойдаланишга ёки ҳеч бўлмаганда камроқ бензин ишлатиш учун секинроқ ҳайдашга чақирди.
Орадан қирқ тўққиз йил ўтгач, Жо Байден ҳам худди шунга ўхшаш нутқ билан чиқди ва америкаликларни электромобилларга ўтишга чақирди. Унинг европалик ҳамкасблари эса ўз ватандошларига душ ва шахсий гигиенадан камроқ фойдаланишни маслаҳат беришди. Ҳужжат ҳали имзоланмаган бўлса-да Вашингтон ва Брюссел Украинадаги махсус операция туфайли Россияга қарши санкциялар оқибатларини ўз таналарида ҳис қилишда давом этмоқда.
Ушбу вазиятда биз нега 1973 йилги нефть кризиси эсга олдик? Чунки Байден бундай усуллар билан ёқилғи нархини пасайтириш учун кураш олиб бориши оқибатида, қарама-қарши натижага эришиш хавфини яратмоқда. Аслида, NOPEС ташаббусининг ўзи ҳам янги эмас - АҚШда йигирма йил давомида ушбу ташаббусни амалга оширишга ҳаракат қилишди. Ташаббус ўз мақсадига энг яқин келган 2007 йилда, ҳужжат Конгресснинг икки палатаси тасдиғидан ўтган бўлса-да президент Жорж Буш унга вето қўйди.
Америка судлари АҚШ Адлия вазирлиги қарори билан бошқа давлатларни қандай ҳукм қилишлари ҳозирча номаълум. Мумкин бўлган санкциялар ноаниқлигича қолмоқда. Эҳтимол, улардан энг кескини Россия яқинда дуч келган активларни музлатиш бўлиши мумкин.
Бироқ, бундай ҳаракат ОПEК+ аъзоси бўлган ҳар қандай давлатни ажаблантирмаса керак. Бутун дунё картель характерини яхши билади, шунинг учун Вашингтоннинг нефть экспортчилари капитализм ривожланишига тўсқинлик қилаётгани ҳақидаги дабдабали ҳайқириқлари сизни ўзларининг номақбуллиги билан ҳайратда қолдириши мумкин: улар, ҳа, рози бўлишади, чунки нефть бозори уларнинг қўлларида ва улар 70, 80 ва ҳатто 100 га сотишлари мумкин бўлганида, баррелини 20 доллардан сотишни хоҳламайдилар.
АҚШ ОПEК+ келишувига киритилмаган ягона йирик нефть ишлаб чиқарувчиси. Шу билан бирга, сланец инқилобидан сўнг, Америка ишлаб чиқариш бўйича аста-секин биринчи ўринга чиқди, аммо экспортчилар рейтингида у Саудия Арабистонидан олти марта, Россиядан эса деярли беш баравар ортда қолган. Ҳозир АҚШ нефт экспортчилари рўйхатида 12-ўринни эгаллайди.
Гап шундаки, сланец ёқилғисининг нархи анъанавий нефтга қараганда анча юқори. Шу сабабли, Американинг йирик нефть компаниялари қонуннинг мумкин бўлган қабул қилинишидан ғайратли эмас - Байден маъмурияти бу қадам билан ўзини зугзванга олиб боради: қора олтин нархининг ошиши навбатдаги глобал энергия инқирозига олиб келиши мумкин, шу билан бирга унинг пасайиши. харажат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарар келтиради. Сланец қазиб олишни кескин танқид қилаётган экологик фаоллар юришларининг энергияси эса сизни узоққа олиб бормайди.

Афтидан, Оқ уй бу баёнотни амалда синаб кўрмоқчи. Шубҳасиз, қонун лойиҳасининг биринчи қурбонларидан бири, агар у қабул қилинса, Саудия Арабистони бўлиш хавфи остида. Ар-Риёд ҳам буни тушунади, шунинг учун 2019 йилда худди шундай ҳужжат муҳокама қилинганида, агар ҳужжат қабул қилинса, нефть шартномаларида доллардан фойдаланишдан воз кечишга тайёр эканликларини айтишган.

Шу муносабат билан март ойида оммавий ахборот воситаларида Хитой ва Саудия Арабистони ёнилғи учун тўловни юанда амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилаётгани ҳақида хабарлар энди бутунлай янги ранглар билан ўйнамоқда. Шу билан бирга, Яқин Шарқ ва глобал Ғарб ўртасидаги чизиқ бўйлаб бўлиниш тобора аниқ бўлиб бормоқда. АҚШнинг Ямандаги можаро ва Жамол Қошиқчи ўлдирилиши билан боғлиқ жанжал фонида олиб бораётган сиёсати - Жо Байден ва Саудия Арабистонининг амалдаги раҳбари Муҳаммад бин Салмон ўртасидаги алоқаларни имконсиз қилди.
Ҳукумронлик даври тугаб бораётган Америка сиёсатининг патриархи ижтимоий адолат ҳимоячиси қиёфасидан воз кечишни истамайди. Ёш, амбицияли Яқин Шарқ шаҳзодаси эса унинг ҳукмронлиги даврида глобал ўзгаришлар бўлишини тушунади. Бундай вазиятда катта қарама-қаршиликдан ғолиб чиқадиганлар томонида бўлиш жуда муҳим.
Бундай вазиятда The Telegraph газетасидаги яқинда чоп этилган мақола қизиқиш уйғотади. Унинг сарлавҳасида Саудия Арабистонини "Путиннинг пудели" (ити) деб аталган. Ислом дунёсида итларга нисбатан муносабатни ҳисобга олганда, бундай мақолани АҚШ томонидан амалга оширилган "жирканч қилиқ" деб тушуниш мумкин.
Саудия Арабистонининг доллар ҳисоб-китобларидан воз кечиши нияти ва Кремлнинг газ учун рублда тўлашга аллақачон ўтгани - бир тегирмонга сув қуяди, яъни долларни заҳира валютаси мақомидан маҳрум қилади.
Бу қадам Қўшма Штатларнинг санкция воситаларини сезиларли даражада чеклайди ва Вашингтон учун анча оғриқли бўлган чора, ички иқтисодий муаммоларни бутун дунё ҳамёнидан ҳал қилиш имкониядаен маҳрум қилади.
Янги ва муқаррар воқеликларни қабул қилишга шошилмаётганлар учун эса - Америка иқтисодиётининг буюклиги вайроналари остида қолиб кетиш хавфи бор.
Янгиликлар лентаси
0