Дунёда

Италия бош вазири: Берлин Россия гази учун тўловни рублда тўлашни бошлади

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Италии Марио Драги во время итоговой пресс-конференции по итогам работы саммита "Группы двадцати" в Риме.
Премьер-министр Италии Марио Драги во время итоговой пресс-конференции по итогам работы саммита Группы двадцати в Риме. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Италия бош вазири Европа компаниялари газни рублда сотиб олишлари мумкин деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Россия газининг энг йирик харидори бўлган Германия ёқилғи учун тўловни рублда амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда Италия бош вазири Марио Драги маълум қилди.

“Аслида кеча биз кўрган далил, ўйланманки (кўрсатадики), Германиядаги газнинг энг йирик импортёри рублда тўлади”, - деди Драги ва Россия газининг аксарият истеъмолчилари аллақачон Газпромда ўз ҳисоб рақамларини очишганини таъкидлади.

Италия бош вазири Европа компаниялари газни рублда сотиб олишлари мумкин деб ҳисоблайди, чунки бу санкцияларга хилоф эканини англатувчи расмий баёнот йўқ.
Европалик тўрт харидор Россия гази учун тўловни рублда тўлади
Россия президенти Владимир Путин март охирида дўст бўлмаган барча давлатларга табиий газни фақат рублда сотишни назарда тутувчи фармонни имзолади.
Ушбу тартиб 1 апрелдан бошлаб кучга кирди ва тўлов амалга оширилмаган тақдирда газ етказиб берилмайди ва бу шерик мамлакатлар томонидан газ шартномалари бўйича мажбуриятларни бажармаслик деб ҳисобланади.
“Газпромбанк” хорижий харидорлар билан ҳисоб китоб қилиш учун махсус валюта ва рубль ҳисоб рақамлари очган. Бунда мижоз шартномада кўрсатилган валютада ҳисоб рақамига тўловни амалга оширади, банк эса уни Москва биржасида валютани сотиб, харидор ҳисоб рақамига рублда маблағ кирим қилади. Шу тарзда харидор газ етказиб берувчи билан ҳисоб-китобни амалга оширади.
Аввалроқ “Газпром” Болгария ва Польшага улар тўловни белгиланган муддатда рублда амалга оширмаганлари сабаб газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатган эди.
Янгиликлар лентаси
0