Россия

Кремль Финляндиянинг НАТОга киришини Россия учун таҳдид деб атади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишМосковский Кремль архивное фото
Московский Кремль архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия президентининг матбуот котиби Песков Финляндиянинг НАТОга киришини Россия учун таҳдид деб атади
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. НАТОнинг кенгайиши ва Россия чегараларига яқинлашиши Евроосиё қитъасини янада барқарор ва хавфсиз қилмайди, Финляндиянинг НАТОга қўшилиши, шубҳасиз, Россия хавфсизлигига таҳдид солади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Биз бир неча бор НАТОнинг кенгайиши ва алянс ҳарбий инфратузилмасининг чегараларимизга яқинлашиши дунёни, асосийси, Евроосиё қитъамизни янада барқарор ва хавфсиз қилмаслигини айтгандик. Бу аниқ”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиши Россия учун таҳдид ҳисобланадими, деган саволга Песков “Шубҳасиз” дея жавоб берди.
Аввалроқ Финляндия президенти Саули Ниинисте ва бош вазири Санна Марин қўшма баёнот билан чиқиб, мамлакат НАТОга аъзо бўлиш учун зудлик билан ариза бериши кераклигини таъкидлашган эди. Уларнинг фикрича, алянсга аъзолик Финляндия хавфсизлигини мустаҳкамлайди.
Янгиликлар лентаси
0