Россия

Медведев НАТО ва Россиянинг эҳтимолий можароси ядро урушига айланиб кетишидан огоҳлантирди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Фотобанкка ўтишЗампред Совета безопасности РФ Д. Медведев провел заседание президиума Совета при президенте РФ по науке и образованию
Зампред Совета безопасности РФ Д. Медведев провел заседание президиума Совета при президенте РФ по науке и образованию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари НАТО ва Россиянинг эҳтимолий тўқнашуви ядро урушига айланиб кетиши мумкин деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Украинага қурол-яроғ етказиб бериш Россия ва НАТОнинг тўғридан-тўғри тўқнашишига олиб келиши мумкин, у эса ўз навбатида ядро урушига айланиши мумкин, деб ҳисоблайди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
“Хорижлик таҳлилчиларнинг НАТОнинг Россия билан уруши ҳақидаги кети узилмайдиган суҳбатлари тинмаяпти. Устига устак Ғарбнинг “забонли каллалари” сурбетлиги очиқча бўлиб бормоқда. Кун тартибига бор куч билан Россия дунёни ядро можароси билан қўрқитаётгани ҳақидаги тезисни олиб чиқишга уринишмоқда”, - дея ёзди Медведев ўзининг телеграм каналида.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Ғарб мамлакатлари “ишончнома асосидаги урушни” олиб боришмоқда: улар Украинани қурол-яроғ билан таъминлашмоқда, ёлланма жангчиларни жўнатишмоқда ва Россия чегаралари яқинида алянснинг махсус машғулотларини ўтказишмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари натижада бунинг бари хатарларни келтирув чиқарувчи тўлақонли зиддиятга олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди.
“Бундай можаронинг ҳамиша тўлақонли ядро урушига айланиш хатари мавжуд. Бу ҳамма учун фожиали сценарий бўлади. Шу боис одам ўзини ва бошқаларни алдамаслиги зарур. Шунчаки ўз хатти-ҳаракатларининг эҳтимолий оқибатларини ҳақида ўзлаш даркор”, - дея хулоса қилди Медведев.
Янгиликлар лентаси
0