Иқтисод

Мирзиёев Олтиариқда ташкил этилган минг гектар адирликдаги узумчилик боғини бориб кўрди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Олтиариқда узум маҳсулотларни кўпайтириш мақсадида туман чеккасидаги минг гектар адирликда узумчилик ва боғдорчилик плантацияси ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади.
Туманда узум маҳсулотларни кўпайтириш мақсадида минг гектар адирликда узумчилик ва боғдорчилик плантацияси ташкил этилди. Президент ушбу боғни келиб кўрди.
Таъкидланишича, илгари бу жой ҳеч нарса экилмайдиган қуруқ ер эди. Ҳозир ўзлаштирилган майдонларнинг 560 гектарида токзор барпо этилиб, “хусайни”, “келинбармоқ”, “ризамат”, “кишмиш” каби харидоргир узум навлари экилмоқда. 300 гектарлик интенсив боғда олма, гилос, ўрик кўчатлари ўтқазилмоқда.
Қатор ораларига тарвуз экилган. Бозор талабига қараб, қалампир, булғор қалампири, бодринг, кўкатлар ва бошқа полиз маҳсулотлари етиштирилади. Булар аҳоли даромади, юртимиз экспортини ошириш учун қўшимча манба бўлади.
"Фарғона қишлоқ хўжалигида катта натижаларга эришаяпти, одамларнинг дунёқараши ўзгараяпти, деҳқонлар экспортга чиқаяпти. Лекин кечаги натижа бугунга тўғри келмайди. Доим изланишда, ҳаракатда бўлишимиз керак. Мана, салгина шароит яратилгани учун шунча жой боғ бўлди. Ҳали ички имкониятларимиз жуда кўп. Бу имкониятларни “инсон қадри” тамойили асосида халқимиз манфаатига йўналтириш керак. Водий гавҳари Фарғона бунда намуна бўлиши керак”, - деди Мирзиёев.
Бу ер замонавий агросаноат мажмуи бўлади - 1 минг 500 тонна сиғимли музлаткичли омбор, маиший хизмат шохобчалари барпо этилади. 6 та минитрактор, 10 та юк машинаси сотиб олинади. Боғ ва токзорлар аҳолига бўлиб берилади. Бу миришкор олтиариқликлар учун катта имкониятлар яратади.
Давлат раҳбари шу ерда фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди.
© Пресс-служба президента Узбекистана

Мирзиёев Олтиариқда ташкил этилган минг гектар адирликдаги узумчилик боғини бориб кўрди

Мирзиёев Олтиариқда ташкил этилган минг гектар адирликдаги узумчилик боғини бориб кўрди - Sputnik Ўзбекистон
1/5

2/5

3/5

4/5

5/5

“Бу боғ ва токзорлар аҳолига хусусийлаштириб берилади. Мулкдор қанча кўп бўлса, масъулият кўп бўлади, харидорларнинг, чет эллик ҳамкорларнинг тадбиркорга ишончи бўлади, одамлар кўпроқ даромад олади”, - деди президент.
Ҳудудда 3 мингдан ортиқ иш ўрни очилиши айтилди. Уларга ишсиз ёшлар ва эҳтиёжманд оилалар, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари ишга олинади.
Янгиликлар лентаси
0