“Мовий гумбазлар” хиёбони қаҳва ва чойхўрларни бирлаштиради

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишVIII Выставка-ярмарка "Всемирный фестиваль чая и кофе"
VIII Выставка-ярмарка Всемирный фестиваль чая и кофе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда биринчи марта "Қаҳва ва чой" фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль дастуридан қатор тадбирлар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. 13-15-май кунлари пойтахтдаги “Мовий гумбазлар” хиёбонида биринчи “Қаҳва ва чой-2022” фестивали — Tashkent Coffee & Tea Festival 2022 бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фестиваль мамлакатда кофе ва чой саноатини ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, чой ичиш миллий анъаналарини қайта тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Фестиваль иштирокчилари нималар кутмоқда?
ўзига хос ичимликлар ва ноёб чой ва кофе турларини татиб кўриш;
соҳадаги энг сўнгги янгиликларни ўрганиш;
янги ҳамкорлар ва етказиб берувчиларни топиш;
франчайзинг сотиб олиш.
Фестивал доирасида бариста бўйича Uzbek Coffee Cup чемпионати, сут кўпикли расм чизиш санъати бўйича танлов, барменлар ўртасида миксология чемпионати бўлиб ўтади.
Шунингдек, турли махорат дарслари, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш, кофе ва чойлардан татиб кўриш ҳам мумкин бўлади.
Фестивалда ўзини бариста сифатида синаб кўриш, латте-арт кўникмаларини эгаллаши ва профессионал чашка дегустациясида қаҳва таъмининг нозик сояларини фарқлашни ўрганишни хоҳловчилар учун ҳам қулайликлар яратилади.
Фестиваль дастури турли тадбирларга бой. Унда лотереялар ва турли хилдаги кўнгилочар ўйинлар, ҳунармандлар ярмаркалари, фуд-кортлар ва ўйин майдончалари ҳам ташкил этилади. DJ ва стенд-ап чиқишлари ҳам бўлиб ўтади.
Coffee&Tea LAB зонасида профессионал баристалар, чой усталари ва ишбилармонларнинг семинарлари ва маърузаларини ўтказиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0