Колумнистлар

НАТОга танбеҳ: Змеиний ороли сирлари

© AP Photo / AnonymousОстров Змеиный
Остров Змеиный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия катта кучларни жанубий йўналишда жамлаяпти ва ўрта муддатда Змеиний Николаев ва Одесса учун бўлажак жангларда муҳим рол ўйнайди.
Украина қўшинлари америкалик ва британиялик маслаҳатчилари бошчилигида Змеиний (Илон) оролини босиб олишга ҳаракат қилишди. Бироқ, россиялик ҳарбийларнинг профессионал маҳорати уларнинг режаларини пучга чиқарди.
Змеиний оролининг операцион ва стратегик аҳамиятига ортиқча баҳо бериш қийин. Орол Дунайнинг қуйилиш жойидан 35 км, Одесса вилоятидаги энг яқин аҳоли пунктидан 48 км ва Қримдан 180 км узоқликда жойлашган. Ушбу кичик майдонга эга қуруқлик (тахминан 600х600 метр) Қора денгизнинг шимоли-ғарбий қисми, шунингдек, Руминиядан Украинага - сув ва ҳаво орқали юк (қурол) оқимини ишончли бошқариш имконини беради.
9-май арафасида Вашингтон, Брюссел ва Лондондаги стратегларга оролни рус қўшинларидан “озод қилиш” мақсадга мувофиқдек туюлган. Украина кучларининг қўли билан, албатта.
РИА Новостининг Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбадан иқтибос келтириб айтишича, Украина Қуролли кучлари Бош штаби ўз жонига қасд қилишдек хатарли медиа лойиҳасига қарши чиқкан. Бироқ президент Владимир Зеленскийнинг ўзи шахсан Змеиныйга десант операциясини ўтказишни буюрган.
Рус қўшинлари бир қанча вақт гўёки Ғарб стратегларининг режаларини амалга ошираётгандек оролда, денгизда ва радиоэфирда “пинжига киришган” – Змеинийни панасиз қолдиргандек кўрсатишган. Ва бу Украина Қуролли Кучлари ва НАТОнинг десант операциясидаги муваффақиятсизликнинг бошланиши бўлди.
7-10 май кунлари Змеиний яқинидаги осмон ва денгизда оролни эгаллашга бўлган беҳуда уринишлар чоғида Россия Қуролли Кучлари учта фронтал бомбардимончи Су-24, Су-27 қирувчи самолёти, Ми-24 ҳужум вертолёти ва учта кўп нишонли Ми-8, 58181 “Кентавр” лойиҳасининг учта зирҳли катери бортида десант кучлари билан йўқ қилинди. Украина Қуролли Кучлари элита бўлинмаларининг 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди.
Одесса яқинида 8-май куни Украинанинг 1241 “Молния” лойиҳасининг тўртта кемага қарши ракеталарни олиб ўта оладиган корвети юқори аниқликдаги зарбалар билан чўктирилди.

Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими воситалари Змеиний ҳудудида 30 та Украина учувчисиз аппарати, жумладан Туркияда ишлаб чиқарилган 9 та “Байрактар-ТБ2” ҳужумчи дронини уриб туширди.

Киев режими, шунингдек, Одесса вилоятидаги Арциз аҳоли пункти яқинида олтита Ми-8 ва Ми-24 вертолётларини йўқотди.
Шу билан бирга Қримдан “Оникс” ракетаси ҳужуми (Измоил яқинида) Червоноглинское аэродромини вайрон қилди. Бу аэродомдан “Байрактар-ТБ2” Змеиний йўналиши бўйича учирилишни бошлаган.
Омон қолган барча авиацияни Украина шимолга кўчирди.

Ҳаммаси режадагидек кетяпти

Змеиний ороли яқинида 7-10 май кунлари бўлиб ўтган жанг воқеалари, тактика бўйича академик дарсликларига ва Россия махсус кучлари қўшинлари тарихига, албатта, киритилади.
Украина Қуролли Кучлари десант операциясининг муваффақиятсизлиги ва Россия Қуролли Кучларининг Қора денгиз шимоли-ғарбий қисмида тезкор-стратегик позицияларини (устунлигини) сақлаб қолиш - бу НАТОдаги “шериклар” учун жиддий танбеҳ.
Таъкидлаш керак- бу танбеҳ биринчи ва охиргиси эмас. Аввалроқ Украинанинг Змеийний гарнизони қаршиликсиз рус қўшинларига таслим бўлганди. Президент Владимир Зеленский эса ўз “қаҳрамонлари”ни вафотидан кейин тақдирлаган эди.
Украина Қуролли Кучларининг даҳшатли даражадаги йўқотишларига қарамай, оролнинг қўлга олинишини Киев ва Ғарб Украинага Руминиядан (Ғарбнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва Кемага қарши тизим) қурол ва ёқилғи-мойлаш материалларининг денгиз транзитини очишга қодир муҳим “ғалаба” деб ҳисоблайди. Демак, бу ерда ҳарбий ҳаракатлар давом этади.
Бошқа томондан эса, Россия катта кучларни жанубий йўналишда жамлаяпти ва ўрта муддатда Змеиний Николаев ва Одесса учун бўлажак жангларда муҳим рол ўйнайди.
Асосий эътиборни Одессага қаратган ҳолда, рус қўшинлари ўзларининг жанговар фаоллигини сезиларли даражада оширган, ҳар куни фронт чизиғида ва Украина қўшинларининг тезкор орқа қисмининг чуқур қисмига юзлаб зарбалар берди.
Россия Федерациясининг махсус ҳарбий операцияси бошланганидан буён 164 та Украина самолёти, 125 та вертолёт, 807 та учувчисиз учиш аппарати, 302 та зенит-ракета комплекси, 2998 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 360 та кўп сонли ракеталар, 1455 та майдон артиллерияси ва миномётлари, шунингдек, 2808 та Украина Қуролли Кучларининг махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.
Бу 24-феврал ҳолатига кўра Украина армиясининг деярли барча ҳарбий техникаси вайрон бўлганини англатади.
Украина Қуролли Кучлари ва Миллий Гвардиясининг ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари сони ўн минглабга етади.
Киев режимини фақат АҚШ ва НАТОнинг қурол билан таъминлаши ва Украинанинг сафарбарлик захираларини тезда йўқ қилинаётгани ушлаб турибди.
Бунинг фонида АҚШ Конгресси Киев режимига қўшимча ҳарбий ёрдам сифатида 40 миллиард доллар ажратди. Американинг Украинадаги янги элчиси Бриджит Бринк эса Россиянинг махсус операциясини “стратегик муваффақиятсизликка” айлантириш учун ҳаммасини қилишга ваъда берди.
Бу вақтда эса АҚШ Миллий разведкаси директори Эврил Хейнс РФ ва Украина ўртасидаги музокаралардан истиқбол кўрмаётганини айтди. Ва разведка ҳақиқатга яқин- Киевнинг қўғирчоқ режими музокараларга лаёқатли эмас. Музокаралар ўтмишга айланяпти, худди 30 йил олдинги Россияга қарши Украина каби.
Россиянинг Украинани демилитиризациялаш ва денацификациялаш бўйича махсус ҳарбий операцияси ресурслар (юқори аниқликдаги ракеталар), вақт ва географик майдон борасида чекловларсиз, режадагидек давом этяпти.
Янгиликлар лентаси
0