Иқтисод

Ўзбекистонга апельсин импорти ошмоқда

© Pixabay/pixel2013апельсин
апельсин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Биринчи чоракда Ўзбекистонга январь-март ойларида хориждан қиймати 2,1 миллион долларга тенг бўлган 3,3 минг тонна апельсин импорт қилинган.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ушбу йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон 3,3 минг тонна апельсин импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 минг тонна кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Импорт қилинаётган апельсиннинг асосий қисми Эрондан сотиб олинган.
Эрон- 1,4 минг тонна.
Туркия — 1,1 минг тонна;
Миср — 684,4 тонна;
Қозоғистон — 82 тонна;
ЖАР — 56 тонна;
Россия — 7,6 тонна.
Маълумот учун, 2020 йилда дунё бўйича апелсиннинг ўртача импорт нархи бир тонна учун 848 долларни ташкил этган. Бу ўтган йилга нисбатан 18 фоизга кўп. Асосий импорт қилувчи мамлакатлар ўртасида ўртача нархларда сезиларли фарқ бор.
Глобал ишлаб чиқаришнинг кутилаётган ўсишига қарамай, бу йил апелсин нархида ўсиш кутилмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, апелсиннинг ўртача йиллик нархи йилига 3 фоизга ошади ва 2022 йилда бир кг учун 0,67 долларни ташкил қилади.
Апельсин - цитрус оиласига мансуб мевали дарахт бўлиб у асосан тропик ва субтропик давлатларда ўсади. Дастлаб Хитойда маданийлаштирилган ушбу мева кейинчалик Европа ва бошқа ҳудудларда тарқалган. Апельсин витаминлар ва пектинга бой мева бўлгани учун инсоннинг юрак, ошқозон-ичак, жигар ва қон томирлари учун фойдали ҳисобланади. Апельсин шарбати дунёда энг оммавий саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган мева шарбати ҳисобланади. 1974 йилдан 2004 йилга қадар дунёда апельсин етиштириш ҳажми икки баравар ошган. Энг кўп апельсин етиштирувчи давлатлар бу - Бразилия - 16,7 (млрд.т), Хитой - 9,1, Ҳиндистон - 8,3, АҚШ - 4,8, Мексика - 4,7, Испания - 3,6, Миср - 3,2, Индонезия - 2,5, Туркия - 1,9, Эрон -1,8, ЖАР - 1,7, Покистон - 1,5, Италия - 1,5.
Янгиликлар лентаси
0